Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эркак устунлиги

07:07 / 20.01.2019 | Bakhtiyarovna | 2824
Ассалому алайкум! Соволим нотўғри бўлса олдиндан узр сўрайман. Нимага эркак биринчи яратилган, нимага пайғамбаралар ҳам эркаклардан чиққан, жаннатда ҳам эркакларга 40 та ҳурлар ваъда қилинган, эркаклар ҳоҳлаган шаҳарларига ҳеч кимдан сўрами дам олишлага кетвуришади, бу Аллоҳни хоҳишими ё булага қанақадур далиллар борми? Аёллани ҳурмати шунчали пастми? Ҳамма нарсада эркела устун, аёлла бошқа шаҳар тугур уйига эр, қайнота қайнонадан жавоб тегса зўрға боради. Ўзи айланиб аёлини уйда бола боқиб қамаб қўйишига эркега гуноҳ боми? Жавоб учун олдиндан раҳмат илтимос соволимга аниқлик киритиб берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сизни саволингиз эркак билан аёл яратилишида бир биридан фарқ қилиб яратилганлиги муҳим рол ўйнашини билмаганликдан, шариат аёлларга қанчалар шараф берганини билмаганликдан, сиз турган жамиятда эр аёлни ҳуқуқларини поймол қилаётганлигини кўраётганингиздан, аёл шариат берган ҳуқуқларини билмаганлигидан, аёлга ҳақиқий шараф нима эканлигини ажратолмаганликдан ва энг асосийси ўлимдан кейин абадий ҳаёт борлиги эътибордан четда қолаётганидандир. 1-дан Аллоҳ таоло ҳикмат билан аёлни эркакдан ақл борасида ҳам жисмоний қувват борасида ҳам нозик қилиб яратди. Бунинг сабаби икки бир бири билан ҳар жиҳатдан тенг бўлган шахс бири бошқасига итоат қилмайди. Ҳар ким ўз устунлигига эришишга ҳаракат қилади. Табийки бундай ҳолатда иккисининг бир жойда туриши, бир биридан тўғри фойдалана олиши мумкин эмас ёки ўта самарасиз бўлади. Эркак шарафли бўлиши учун кучли, ҳимояловчи, таъминлай олувчи  ва бошқарувчи бўлишлиги керак. Аёл эса шарафли бўлиши учун нима мақсадда яратилган бўлса ўша ишларни аъло даражада бажариб қўйиши керак. Фарзанд кўриш, уни тарбиялаш, эрни ножоиз алоқалардан сақлаб қолиш ва энг яқин бўлган турмуш ўртоғи-фарзандларини хизматида бўлиши. Жамиятга соғлом, покиза табиятли, билимдон ва гўзал хулқли инсонларни етиштириб бериш. Эвазига эса Имом Аҳмад Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Агар қайси бир аёл беш вақт намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер», дейилади», – деган мақомга эришишдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat