Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

73-фирқа

00:00 / 12.03.2011 | eski savollar | 2795
Ассаламу алайкум wа раҳматуллоҳи wа баракатуҳ Шайх ҳазратлари!Бизларга илм бераётган ҳар бир сай-ҳаракатларингиз учун Аллоҳ муносиб тақдирласин!Сизга қуйидаги савол билан мурожаат қилишга ижозат бергайсиз:***Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам "Умматим 73 фирқага бўлинади, биттасидан ташқари барча фирқалар дўзахга киради", деганлар. Шунда саҳобаи киромлар: Ё Расулуллоҳ, нажот топадиган бу фирқаи ножия қайсидир!- деб сўрашганида, Пайғамбаримиз Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва саллам: "Улар менинг ва саҳобаларимнинг йўлини тутганлар", деб жавоб бердилар. Пайғамбаримиз хабар қилганларидек, ислом уммати тезда 73 фирқага бўлиниб кетди. Уламои киромлар мусулмонларни ботил, гумроҳ, бидъатчи фирқалардан асраш мақсадида уларга пайғамбаримиз хабар қилган ножия фирқа эътиқоди қандайлигини тушунтирдилар. Пайғамбаримиз ва саҳобаи киромларнинг эътиқод ва амаллари Қуръони карим, ҳадис таълимотларига мос эканини исботлаб, соф исломий ақидани вужудга келтирдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганларидек - ақидага эга бўлганларни ножия, яъни, аҳли суннат вал жамоат деб ижмоъ (иттифоқ) қилдилар. (Манба: МУҲАММАД ЗОҲИД ҚЎТҚУ ИБН ИБРОҲИМ АЛ-БУРСАВИЙ, АҲЛИ СУННАТ ВАЛ-ЖАМОАТ АҚОИДИ, Мутаржим Мирзо КЕНЖАБЕК)***Мўъминман деб юрганларни қатъий жаннатий ёки дўзахий деб айтмаймиз. Уларни то аниқ белгиси зоҳир бўлмагунча кофир, мушрик ёки мунофиқ деб гувоҳлик бермаймиз. Уларнинг зоҳирига қараб мусулмончилик муомаласини қилаверамиз, ботинларини Аллоҳга ҳавола этамиз. (Манба: «АЛ-АҚИДАТУТ-ТАҲОВИЯ» РИСОЛАСИ. Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ат-Таҳовий). Юқоридаги матнларга коъра “Шиялар” фирқаси 73 фирқанинг адашган бир фирқасими? Уларни биз ким деб э'тиқод қилишимиз зарур, жаннатий ёки доъзахий?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шийъа мазҳаблари ҳам бир неча хил. Шулардан, Имомийлар, Зайдийлар ва уларга боғлиқ тоифалар Исломдан чиққан дейилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat