Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Япония

00:00 / 15.03.2011 | eski savollar | 2163
Хурматли Шайх хазратлари Японияда руй берган зилзила ва цунами хакида хаммамиз хабар топдик. Бундай балолардан Оллохнинг узидан панох тилаймиз. Охират якинлашишининг яна бир белгиларидан бири, колаверса инсолрга синов деб биламиз , Бу вокеа бекорга булмагандир, ахир тарихда бир неча кавмларга Оллохнинг тугри йули колиб бошка бузук йулларни танлагани учун Оллохнинг шундай бало ва офатларни юборганлиги маълум. Шу булган вокеага биз мусулмонларнинг муносабатимиз кандай булиши керак ва мусулмон давлатларнинг муносабати кандай булаяпти, яъни « ха энди килмишларига яраша Оллох офат юборган, узлари айбдор, хулоса килиши керак» десак тугри буладими. Биз хам бошка давлатлар каби хамдардлик билдиришимиз керакми, гарчи улар мусулмон булмаса хам. Охирги йилларда шундай офатлар тез-тез булиб турибди, асосан номусулмон булган давлатларда. Сиз дунё мусулмонлари кенгаши аъзосисиз, шу борада бу кенгаш уша давлатларга бирор уз фикрини билдирадими, масалан давлат бошликларига бу нарсалар Оллохдан эканлиги, бу синов ва халклар Оллохнинг тугри йулида юриши кераклиги ва узидангина панох суращ кераклиги айтиладими. Шахсий фикрларингиз…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мусийбатга учраганларга ҳам дардлик билдириш яхши. Уламолар бирлиги лозим деб билган пайтда ўз фикрини билдиради. Доимо эмас. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким балога учраган кишини кўрганда «ал-Ҳамду лиллаҳиллазии афонии миммаа ибталака ва фаззалании ала касийрин мимман холақа тафзийлан» деса, унга ўша бало етмайди», дедилар».Термизий ривоят қилган.Дуонинг маъноси: «Сени мубтало қилган нарсасидан менга офият берган ва мени Ўзи халқ қилганларнинг кўпидан афзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин».Бирор балога, мусибатга учраган шахсни кўрган одам ушбу дуони ўқиб қўйса, ўзини ўшандоқ балога учрашидан Аллоҳ таоло саклайди. Мисол учун, Аллоҳ таоло сакласину, бирор йўл ҳодисасига учраганни кўрганда ва шунга ўхшаш ҳолатларни кўрганда ушбу дуони ўқиб қўймоқ керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat