Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жумадан кейинги намоз

00:00 / 16.03.2011 | eski savollar | 692
Шайх хазрат,бу саволни жавобини берган булишингиз мумкин,лекин мен олдиндан узр сураган холда ва бу жавобингиз купчиликнинг ихтилофига бархам беради деб умид килиб беряпман. Бизнинг шахримизда тахминан 50-60минг киши,туман буйича 150-200 минг киши истикомат килади.Хамма масжидларимизда жумъа намозидан кейин купчилик "эхтиёти пешин" деб 4 ракаат намоз укишади.Бунинг сабабини сураганимизда,улар шундай жавоб бердилар:Жумъа намозининг 10 та шартлари бор,агар шу шартлардан бири бажарилмаса жумъа намози(хукмида) булмайди,шунинг учун пешинни казо килмаслик учун 4ракаат фарзини(эхтиётан) укиб олинади. Шартларининг иктасини келтиришади:биринчиси-Шахарда халифа,султон булиши ва у имомликга утиши керак(бу бизнинг жойларда булиши мумкин эмас),иккинчиси-жумъа намози бир шахарда битта масжидда укилиши керак,куплаб масжидларда укилса булмайди.Агар кайси бир масжидда аввалрок такбир айтилса уша масжидники жума хукмида утади,бошкалари жумъа булмайди" дейишади. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз,уша 4 ракаат намозни биз хам укийликми ёки укимайликми?Шунча йилдан буён укиб келган жумъа ва пешин намозларимиз нима булди?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ихтилофли масала. Уни кўп марта айтганмиз, ёзганмиз. Яна қайта сўраган билан гап ўзгариб қолмайди. Кимнинг устози бу намозни ўқийсан деб ўргатган бўлса, ўқисин. Ўқимаган билан жанжал қилмасин. Кимнинг устози ўқимайсан деган бўлса, ўқимасин ва ўқиган билан тортишмасин! Уламолар кенгаши шу қарорни қилганига йигирма йилдан ошди.

Топ рейтинг www.uz Openstat