Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозга бефарқлик

00:19 / 26.01.2019 | Yunusov ) | 2739
Ассалому алайкум! Азиз ва қадрли устозлар... аввалам бор Аллоҳ ишларингизни ўнгидан илмларингизни зиёда қилсин.... савол бироз сизларни ранжитиши ёки ғазабингизни чиқаришлиги мумкин бунинг учун олдиндан узур сўрайман. Ва илтимос қиламан диққатлик билан ўқип жб беришингизни кутип қоламан. Мен мана намоз ўқишни бошлаганимга 1йил бўлди шу вақт ичида унинг фойдаларини кордим. Ўзим Алҳамдуллилаҳ олдин эшитганим қўшиқ корганим ҳар ҳил слиплар бўларди. Намозга кирганим койи бу нарсаларни кўришликни ташладим ва фақат маърузалар қуръон ҳатмлару сийрату дуолар эшитишликни бошладим. Ва ҳар куни шу нарсаларни достларимга яқинларимга улашаман. Уларни ҳар ҳил ёмонликлардан гуноҳ ишлару, зинолардан. Ичиш чакишликнинг оқибати ёмон болишлигидан огоҳлантириб доим бундан қайтараман. Лекин минг афсуски ўзим шу қайтараётган ишларимдан қайтолмаяпман. Гуноҳ масиятлардан. Зинодан, ҳар ҳил бўмағур видеоларни коришдан тоҳтатолмаяпман. Гўёки дўстларимни олдида оппоқдекман аммо ёлғиз қолганда ва улар кормаган билмаган жойларда уларданда баттарроқ гуноҳларни қилип қояман. Ва шунинг орқасидан намозларим ёки қазо болади ёки оқимай уҳлайман. Биламан қабр азобини, биламан бирма бир савол жавоб қилинишимни, биламан маҳшаргоҳда ҳаттто терларимга чокуинимча қуёш куйдиришини, биламан дўзаҳда ёнип куйишимни. Нафсим(аслида у ўзим, нафсим деб балки ўзимни алдаётгандурман)шу нарсаларни қил дейди мен эса унга сўзсиз итоат қиламан. Бир нарсани айтишим керак. Шу қилаётган гуноҳ ишларим давомида юрагим тоҳтап қолаётгандай бўлади. Гўёки бугун уҳлап эртага уйғонмайдигандек бўлип қолип уҳлашга ҳам қўрқип қоламан. Бугун намоз ўқип тавба қиламан ва бу ишларимга бошқа қайтмайман дейману... афсуслар бўлсинки яна такрор қиламан. Мунофиқлар жаҳаннамнинг энг тагида энг аламли азобни улар олишади шу ишларни қилиб мен ҳам мунофиқ болиб қолмаябманми? Бу савол аслида илмсизликдан. Аммо билмаганни билганлардан сўраш керак яъни сизлардек илми зиёда устозлардан. Энг аввало яна бир бор кечирим сўрайман ҳудди дардларимни айтгандай бўлиб қолганимга аслида ҳам шундай бўлди. Шу гапларни ёзябман кўзларимда ёш...... нима қилай бу дарду бу гуноҳ маъсиятлардан қандай қутулай. Илтимос маслаҳат беринг токи ўлим вақти келганда Азроилни кулип қарши олай

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бунинг иши жуда оддий. Имконингиз бўлса, бирор солиҳ инсоннинг ҳузурида 40 кунча яшаб келишни ҳаракатини қилинг. Сиздаги бу нарса нафснинг нопокланганлиги ҳисобланади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишларидан бири тазкия яъни поклаш эди. Ҳозирда ҳам бу соҳанинг мутахассислари дунёда жуда кўп. Касаллигингиз сурункаликка айланиб қолишидан олдин даволанинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat