Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуолар хакида

22:57 / 25.01.2019 | SARVAR Abdulazizov | 5364
Ассалому алайкум! Устозлар телеграм тармогидаги бир каналда манашу дуолар келди. Мен буларни укиб чикдим. Ва мен булар ростми йоки йолгон эканлиги билмадим. Илтимос шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Шу дуоларни окиса ростан хам шундай боладими ва шундай дуолар борми? (⁉️ Савол: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин? ❗️Жавоб: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг. ⁉️ Савол: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин? ❗️Жавоб: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” ни айтинг. ⁉️ Савол: Қандай қилиб сизга Жаннатда хурмо дарахти экилиши мумкин? ❗️Жавоб: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг. ⁉️ Савол: Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин? ❗️Жавоб: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар”ни айтинг. ⁉️Савол: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади? ❗️Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бор айтинг. (ва гуноҳларга қайтманг) ⁉️ Савол: Қандай қилиб Аллоҳ таоло ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин? ❗️Жавоб: “Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува Алайҳи таваккалту ва ҳува Роббул АршилАзим” ни 7 марта айтинг. ⁉️ Савол: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин? ❗️Жавоб: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг. ⁉️ Савол: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин? ❗️Жавоб: “Астағфируллоҳал Азималлази лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг. ⁉️ Савол: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин? ❗️Жавоб: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг. ⁉️ Савол: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин? ❗️Жавоб: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг. ⁉️ Савол: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин? ❗️Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг. ⁉️ Савол: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин? ❗️Жавоб: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум мамат” ни ўқинг. ⁉️ Савол: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин? ❗️Жавоб: Яна Ихлос сурасини 3 марта ўқинг. ⁉️ Савол: Қандай қилиб шу амалларни ҳаммасини бир неча баробари савобига эришиш мукин. ❗️Жавоб: Шу рисолани қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Буларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳидадан ҳадис бор. Кўплари саҳиҳ ҳадислардир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat