Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қизил кийим

00:28 / 27 январь | Zarina | 650
Ассалому алайкум! Раҳматли шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жаноблари жавоб берган эканлар қизил кийим бутунлай қизил бўлмаса жоиз ва яна бошқа жавобларида чизиқлари бўлса хам деган эканлар. Бутунлай деганда мен бошдан оёқни тушундим, бу тўғрими? Яни қизил курткани бошқа рангдаги кийим билан кийиш жоизми? Бундан ташқари бир хадисда ўқигандим аниқ эслай олмадим, пайғамбаримиз алайхиссаломни қизил рангли кийимда кўрганимда улардан гўзалроқ одамни кўрмагандек эдим деб ёзилган. Илтимос шархлаб берсангизлар. Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қизил кийим эркакларга макруҳ ҳисобланади. Сиз келтирган ҳадисни уламолар: “Тўлалигича қип-қизил кийим бўлган эмас. Қизил йўлаги бўлган” дейишган. Бир кийим дегандан бир сидра кийим деганмас ёки шим ёки кўйлакни ўзини қизил бўлиши ҳам мукруҳ. Қайтарилган қизил ўзбек тилида шўх-ловуллаган қизилдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat