Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги ҳолатларга доир (жамоатда)

00:00 / 19.03.2011 | eski savollar | 2011
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Муҳтарам Ҳазрат!Бир неча йил давомида шаҳримда ва хизмат сафарлари давомида бошқа вилоятларимиздаги масжидларда бир неча марта бир ҳолат – намоздаги қиёмда сафдошларнинг бирови қулаб тушгани гувоҳи бўлганман. Бунда тутқаноқ сабабидан тортиб, таровиҳдаги хатмларда уйқусираб қулашгача бор. Тутқаноқ тутиши ёндагида ва биринчи сафда ҳам, ўрта сафларда ҳам бўлди. Ҳатто бир жумуъа намозида такбир тушурилаётган пайтда ҳам бир биродарда тутқаноқ тутиб қолди бўлди. Бирида фурсат борида (намоз бошланай деганда ҳалиги кишига қаралган бўлса, баъзан, намоз ичида, ҳеч ким қарамаган. Бошқа бир кечки жамоат намозидан кейин эса бир ёши улуғ киши таҳоратли ҳолда ўтиб қолдилар (тутқаноқдан эмас, шундоқ ўтирган жойда).1. Шундай ҳолда сафдошлар нима қилиши керак? 2. Агар бу ҳол фарз намозида содир бўлсачи? Катта жумуъа ёки ийд намозларидачи? Ёки эркинроқ намоз бўлсачи?3. Тутқаноқликларда уларга тегмаслик айтилади. Ва улар турли ҳолда (олдинга, ёнга, орқага) қулаши мумкин. Шундай бўлса, унинг ёнида ва орқасида намоз ўқиган кишилар ўзини қандай тутиши керак? Намозини бузиши керакми?4. Агар шахс жон талвасасида бўлсачи?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Кишининг жонига, аъзосига ёки молига талофат етиш хавфи бўлса, фарз намозни ҳам бузишга рухсат бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat