Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намози ҳақида

00:00 / 19.03.2011 | eski savollar | 1933
Ҳурматли устоз, сизга Аллоҳдан соглиқ'-саломатлик ва куч-қувват сураган ҳолда ба'зи саволлар ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз.1. Жобир :ра дан ривоят қилинади:"Пайг'амбар :саw қачон ҳутба қилсалар, икки кузлари қизариб, овозлари олий ва г'азаблари шиддатли булиб, ҳудди, душман сизга эрталаб ёки кечқурун келиб қолади, деб лашкарни огоҳлантирувчи кишига уҳшаб қолар эдилар". Муслим ва Насаий ривоят қилишган.Ҳорижда яшар эканман, турли жамоатларга та'аллуқли масжидаларда намоз уқиб тураман, аммо Жума ҳутбасида камдан кам имомларда юқоридаги ҳадисдаги каби ҳолатни шоҳиди булганман. Фақат "зоҳирий"ларнинг масжидларида имом (асли араб) ана шундай услубда ҳутба қилади. Унинг ҳутбаси жуда ҳам та'сирли булади, ундаги куюнчаклик ва иҳлос инсонни кузига ёш югуртуради. Қолган турк, покистонликларнинг имомлари ҳутба қилганда эса совуққонликни ҳис қиламан. Ватанимиздаги куплаб масжид имомлари ҳам юқоридаги ҳадисга амал қилишмайди. Бунинг сабаби нимада, ёки бу мавзуда ҳанафийлар амал қиладиган бошқа ҳадис борми?2. Турклар бошқарадиган масжидларда Жума ҳутбасида ба'зан Туркия тариҳида булиб утган аҳамиятли воқеалар ёки зафарлар ҳақида гапирилади. Масалан, Чаноққала урушида Ватани учун жонини фидо қилганлар мадҳ этилиб, улар ҳаққига дуолар қилинади. Бу турдаги масалаларни Жума ҳутбасида тақдим қилишнинг кароҳияти борми? 3. Жума ҳутбасини араб тилидан бошқа тилда қилишга руҳсат бор (оят, ҳадис ва дуолар мустасно). Нега бизни Ватанда ҳам бундай услуб қулланилмайди?ЖазакАллаҳу кҳайр..

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Сиз келтирган ҳадисга амал қилиш шарт дейилган эмас. Бор ҳолат сифати зикр қилинган, холос.2. Ҳар жойнинг уламолари ўзлари ҳал қиладилар.3. Бизда аввал гапни айтиб олиб, кейин қисқа хутба қилиш одат бўлган. Иккиси ҳам бўлаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat