Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ленинград

00:00 / 20.03.2011 | eski savollar | 505
Ассалому алайкум Хазрат бахтимизга бошингиз омон бўлсин сиздан сўрамоқчи бўлган саволим;яқинларимдан бири рўза ойида Ленинград тарафда сафарга бориб қолибди, у юртларда кеча қисқа кундуз узунроқ бўлар эмиш (адашмасам кеча 1-1,5 соат) у киши рўзани довом эттириш нияти бор экан кун ўзоқлиги учун анча қийналибди шунақа шароитдаги давлатларда ифтор ва сахарлик вақтлари қуёш чиқиши ва ботиши билан белгиланидими ? намозлар вақти ҳам ўзгарадими ? у кишини айтишича хуфтонни ўқиб бўлар-бўлмас тонг ёришар эмиш сизни безовта қилишимизни сабаби, бу масалани ўзбек тилидаги фиқҳга оид китобларда топа олмадик илтимос масалани ойдинроқ қилиб ёритиб берсангиз нур ўстига нур бўлар эди Аллоҳим Ўзи сизни соғлигингиз ва хонадонингиздаги тинчликни бардавом айласин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай минтақаларда, икки хил йўл тутилади. Уларга яқин тун ва кун орасида аниқ фарқ бор жойларнинг вақти билан ёки Маккаи Мукарраманинг вақти билан рўза тутилади. Аммо сиз айтган шаҳарнинг мусулмон аҳолиси бунга кўнмай, қийлансалар ҳам ўз вақтлари билантутадилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat