Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос ҳақида

19:50 / 30 январь | tmz.boy | 384
Ассалому алайкум! Ҳурматли ҳайъат азолари, агар бир инсон фарзанд кўрмай ўтса, аммо ўзининг энг кичик икки укасини фарзанд қилиб олса(албатта ота-онасининг ижозати билан) вафот этгач унинг меросига ўша асраб олган икки укаси фарзанд сифатида ҳақлими? Яъни фарзанддек улуш оладими? Бошқа ака-укаларнинг ҳам меросда улуши бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳақли эмас. Фарзанддек улуш ололмайди. Тириклигида уларга мулк қилиб берса ва қўлига топширса масалан кўчага чиқиб уйга ишора қилиб “Мана шу уй сизларга, қабул қилиб олинглар” деса улар қабул қилиб олишса бошқаларни меросда ҳақлари қолмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat