Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомлик хакки

00:00 / 21.03.2011 | eski savollar | 517
Бу саволни беришимга турт кун олдин бир оиланинг оталари(оллох рахмат килсин) вафот этгани сабаб булди.Жанозага имомлик килган кишига 50000(эллик минг) сум беришипти ва уша имомликга утган киши олибтилар.Уша имомдомла пулни олишлари мени нихоятда ажаблантиради.Охир мусийбат тушган оилада камчиликлари булиши мумкин,оиланинг бокувчиси,отаси утган булиши мумкин ва хоказо.Уша пулни олмасдан,кайтиб берсалар,бирон камчилигига ишлатар,шу яхши эмасми! 1. Умуман "икки минутлик"(бу гап учун мени кечирасиз) имомлик учун хак олса буладими?Оллох йулида савоб ишни пулга алмаштириш эмасми бу!2.Шариатда жанозага утган кишини албатта бирон нарса бериб рози килиш керакми?3.Жанозага уша оиланинг бирон аъзоси утса булмайдими?(узокдан кимнидир чакириш урнига)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шариатда жанозага утган кишини албатта бирон нарса бериб рози килиш керак деган гап йўқ. Оиланинг бирон аъзоси жанозага ўтса, бўлади. Сиз ўзингиз шуни қилишга уриниб кўринг. Аммо имом домла қанча маош олишини биласизми? У ҳам одам эканиничи? Имом домла сиз кўрган пулни мажбур қилиб олдими? Ёки ўзлари рози бўлиб бердими? Нима учун тўйда отарчилик қилиб минглаб долларлар олаётганлар ҳақида индамаясиз? Авваллари сиз айтгандек бўлган. Аммо кейин ҳаёт мураккаблашгандан кейин дийний хизматлар учун, жумладан, имомлик учун ҳақ олишга рухсат бўлган.

Топ рейтинг www.uz Openstat