Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тухматдан куркиб гусл килмаслик

00:00 / 22.03.2011 | eski savollar | 4794
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Бундан анча олдин бир савол билан мурожаат килгандим. Уша саволимга куйидагича жавоб олгандим: 1-САВОЛ: Агар киши бир биродарининг уйида мехмонда булиб, уша ерда ётиб колмокни ихтиёр килса, шу вазиятда кечкурун уйкусида эхтилом булиб колса, уй эгаси уни намозга уйготганда у киши нима килиши керак. Агар гусл килиб олишим керак, дейдиган булса, бу фитнага сабаб булиши мумкин. (яъни уй эгасининг калбида шубха тугилиши мумкин, мисол учун у мени аёлим ёки бошкаси билан алокада булдимикин, деган гумон). Бир биродаримиз шунака вазиятда гуслни 2 та фарзини адо килиб, намозни укийверади, деб айтганди, яъни огзини гаргара килиб, бурнига сув олиб, ачишгунча чайиб, тахоратни олиб, намозга тураверади.ЖАВОБ: - "Ҳамма яхши билиш лозим бўлган ҳақийқат шулки, шариат иши барча ишдан юқори туради. Бировникига борганда шариат ҳукми ўзгариб қолмайди. Бор нарсани очиқ айтилади. Қандай қилиб уй эгаси ўз уйида туриб, ўз аёлидан шубҳа қилиши мумкин. Ундан кўра меҳмон туш кўрибди деган хаёлга бориши осон эммасми?! Биродаригиз айган гап нотўғри."Якинда "Саодати абадия" китобининг "Гусл тахорати" бобида куйидагича маълумотни укиб колдим. Илтимос ушбу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.Иктибос: "Меҳмонда бўлган бирор уйда жунуб бўлган киши, ғусл таҳорати олиши туҳмат, шубҳа уйғотишидан қўрқса, ғусл олмайди. Сув бор жойда таяммум олиш ҳам жоиз бўлмайди. Ифлос бўла туриб, ният қилмасдан, ифтитоҳ такбири айтмасдан, тик турган ҳолда бирор нарса ўқимасдан, руку ва сажда каби ҳаракатлар қилиб, намоз ўқиётган кўриниш жоиздир. [Мазҳабсиз, реформачи имом орқасида намоз ўқишга мажбур бўлинганда ҳам шундай қилинади."Матндаги икки масалани тушунтириб берсангиз:1. Меҳмонда бўлган бирор уйда жунуб бўлган киши, ғусл таҳорати олиши туҳмат, шубҳа уйғотишидан қўрқса, ғусл олмайди.2. Ифлос бўла туриб, ният қилмасдан, ифтитоҳ такбири айтмасдан, тик турган ҳолда бирор нарса ўқимасдан, руку ва сажда каби ҳаракатлар қилиб, намоз ўқиётган кўриниш жоиздир.Жавобларингиз учун ташаккур!Умиджон Турсинов

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Намознинг ўзи нима бўлади? Бу умуман, мантиқсиз гап.

Топ рейтинг www.uz Openstat