Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лиъон

00:00 / 18.05.2007 | eski savollar | 1681
Лиъон масаласи илм учун ҳам ҳукм учун ҳам билдирсангиз яҳши бўларди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ЛИЪОН ХАКИДАГИ ФАСЛ«Лиъон» сўзи лаънатдан олинган бўлиб лаънатлашиш маъносини англатади. Шариатда эса, хотинини зинода айблаб, гувох келтира олмаган эрнинг ва зинонинг рад этган хотиннинг козининг олдида бир-бирларини лаънатлашларига айтилади.Бу хукм шариатга Куръони Карим ояти оркали кирган. Аллох таоло «» сурасида: «Ўз жуфтларига (бўхтон) тоши отиб, факат ўзларидан бошка гувохлари бўлмаганлар эса, бас, улардан хар бирининг гувохлиги Аллохнинг номи ила тўрт марта, албатта, у ростгўйлардан эканлиги хакида шохидлик беришдир.Бешинчисида эса, агар ёлгончилардан бўлса, унга Аллохнинг лаънати бўлишини (айтишликдир).Ва у(аёл)дан азобни кайтарадиган нарса Аллохнинг номи ила тўрт марта, албатта, у(эр) ёлгончилардандир, деб шохидлик беришидир.Бешинчисида эса, агар у(эр) ростгўйлардан бўлса, ўзи(аёл)га Аллохнинг газаби бўлишини (айтишликдир).Агар сизларга Аллохнинг фазли ва мархамати бўлмаганида! Албатта, Аллох тавбаларни кўплаб кабул килгувчи ва ўта хикматли зот бўлмаганида эди!» деган (- оятлар).«Мухтасари Викоя»да келган матн куйидагича бошланади:Ким афийифа хотинини зинода айбласа ва уларнинг иккиси хам гувохликка ярайдиган бўлса ёки эр аёл туккан болани инкор килса хамда аёл талаб килса лиъон айтишади.Аёлнинг афийфа бўлиши шартидан агар олдин зино килгани маълум бўлса, зино хакида унга тухмат бўлган бўлса, отаси маълум эмас боласи бўлса, фосид никохда бўлган бўлса ва шунга ўхшаш аёллар билан лиъон килинмайди. Икковларининг гувохликка ярайдиган бўлишлари хам шарт. Яъни, мажнун, бировни зинода айблагани учун хад урилган, кул, ёш бола, кофир бўлмасликлари лозим.Хотини туккан болани мендан эмас дейишлик хам хотинни зинодан айблашликнинг катта аломатларидан бири. Бу холатларда хотин ўзида бу орни рад килиш учун козига арз килса, ораларида лиъон айтишиш йўлга кўйилади.Сахл ибн Саъд розияллоху анхудан ривоят килинади:«Ансорлардан бир киши Набий соллаллоху алайхи васалламнинг олдиларига келиб:«Эй, Аллохнинг Расули, айтингчи, бир одам ўз аёли ила бир кишининг топса, уни ўлдирадими ёки нима килади?» деди.Шунда Аллох унинг тўгрисида Куръонда зикр килинган икки бир-бири билан лаънатлашишувчи хакидаги нарсани нозил килди. Бас, Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам:«Батахкик, Аллох сен ва аёлинг хакингизда хукм килди. Энди, масжидда лаънатлашинглар, мен шохидман», дедилар.Фориг бўлганларидан кейин (эр):«Агар уни ушлаб турсам, унга нисбатан ёлгон гапирган бўламан, дедида, унга Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам лаънатлашишни тугатганларидан кейин амр килмасларидан туриб уч талок килди. Ибн Шихоб:«Икковларидан кейин икки лаънатлашувчи орасини ажратиб кўйиш суннат бўлиб колди. Аёл хомиладор эди. Ўгли онасининг номи ила чакирилар эди. Сўнгра меросда у онасидан, онаси ундан мерос олиши жорий бўлди, деди».Бошка бир ривоятда:«У зот соллаллоху алайхи васаллам:«Агар кизгич, бўйи паст, вахрага ўхшаш тугса аёл ростгўй, эр эса унга нисбатан ёлгон гапирган бўлади. Агар (аёл) кора, кўзи ва икки думбаси катта бола тугса, эр унинг хакида рост гапирган бўлади», дедилар.Аёл ўша нарсалардан хуш кўрилмаганини тугди», дейилган. Тўрттовлари ривоят килишган.Бошка бир ривоятда:«У зот соллаллоху алайхи васаллам икковларига:«Икковингизнинг хисобингиз Аллохга хавола. Иккингиздан бирингиз ёлгончисиз. Сен учун энди, унга йўл йўк», дедилар.«Молимчи?» деди у.«Сенга мол йўк. Агар рост гапирган бўлсанг, мол у(аёл)нинг фаржини ўзингга халол килиб олганинг учун. Агар унга нисбатан ёлгон гапирган бўлсанг, у (мол) сендан яна хам узок», дедилар».Ибн Умар розияллоху анхудан ривоят килинади: «Ансорларнинг бир киши келиб:«Эй, Аллохнинг Расули, киши ўз аёли билан бир одамни ушлаб олса, бу хакда гапирса, дарра урасизлар ёки сукут сакласа, дарду алам билан сукут саклайди», деди. У зот соллаллоху алайхи васаллам:«Эй, бор Худоё! Ўзинг кушойиш бер, деб дуо кила бошладилар. Шунда лиъон ояти нозил бўлди. Бас у зот уни халиги одамга тиловот килиб бердилар, унга ваъз килдилар, эслатдилар. Бу дунёнинг азоби охиратнинг азобидан енгил эканининг хабарини бердилар. У эса:«Йўк! Сизни хак ила юборган Зот ила касамки, мен унинг хакида ёлгон гапирмадим», деди.Сўнгра у зот у(аёл)ни чакирдилар, унга ваъз килдилар, эслатдилар. Бу дунёнинг азоби охиратнинг азобидан енгил эканининг хабарини бердилар. У эса:«Йўк! Сизни хак ила юборган Зот ила касамки, у ёлгончидир», деди. Бас, у зот эркакдан бошладилар. У тўрт марта Аллохнинг номи ила (касам ичиб) ўзининг ростгўйлардан эканлигига гувохлик берди. Бешинчисида эса, агар ёлгончилардан бўлса, албатта, унга Аллохнинг лаънати бўлишини айтди. Сўнгра аёлга ўтдилар. Бас, у хам тўрт марта Аллохнинг номи ила (касам ичиб) у (эр) ёлгончилардан эканлигига гувохлик берди. Бешинчисида эса, агар у(эр) ростгўйлардан бўлса, албатта, ўзига Аллохнинг газаби бўлишини айтди. Сўнгра у зот икковларининг орасини ажратиб кўйдилар».Муслим ва Термизий ривоят килган.Иккиси козининг олдида жамланганларида кейин лиъон айтиш куйидагича амалга оширилади.Эр бошлайди ва тўрт марта «Аллох ила касам ичаманки, мен аёлни зинода айблаётганимда ёки болани инкор килаётганимда, албатта, ростгўйдирман, дейди. Бешинчисида, агар аёлни зинода айблашимда ёлгончи бўлсам, деб ўзига Аллохнинг лаънати бўлишини айтади.Сўнгра аёл тўрт марта «Аллох ила касам ичаманки, у менга кўяётган айбда ёлгончидир, дейди. Бешинчисида, агар у менга кўяётган айбда ростгўйлардан бўлса, деб ўзига Аллохнинг газаби бўлишини айтади.Кейин кози икковларининг орасини ажратади ва боланинг насабини эрдан рад килади. Шу билан бир боин талок тушади.Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг даврларида ва иштирокларида худди шундок бўлган. Буни аввал ўрганиб ўтдик.Агар эр бош тортса, то лиъон айтишгунича ёки ўзини ёлгончига чикаргунча камаб кўйилади. Агар хотин бош тортса хам то лиъон айтишгунча ёки унинг гапни тасдиклагунича камаб кўйилади.Агар эр кул ёки кофир ёхуд бировни зинода айблагани учун дарра урилган бўлса, дарра урилади.Чунки у мазкур нуксонлар сабабли лиъон айтишишга ярамайди. Узр унинг тарафидан чиккан бўлгани учун жазога тортилади. Аллох таоло «Нур» сурасида «Покиза аёлларга (бўхтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувох келтира олмаганларни саксон дарра уринглар», деган.Агар эр лиъонга солих бўлса-ю, хотин чўри, кофир, бировни зинода айблагани учун дарра урилган, кичик ёшда, мажнуна ёки зония бўлса, эрга дарра урилмайди. Шунингдек, лиъон айтиш хам бўлмайди.Чунки мазкур сифатлардан бирига эга бўлган аёл лиъон айтишга солих эмас.Лиъон айтишганлар абадий жамлана олмайдилар.Яъни, иккови яна кайта никохланишига мутлако йўл йўк.Агар эр ўзини ёлгончига чикарса, дарра урилади ва аёлнинг никохи унга халол бўлади. Шунингдек, эр бошка аёлни зинода айблаб, дарра урилса ёки хотин зино килса ва унга дарра урилса хам.Эр ўзини ёлгончига чикаргандан кейин шаходатдан кайтган бўлади. Бундан кейин ораларида бўлган лиъон хам бехудага чикади ва аёлнинг никохи унга дуруст бўлади.Эр ўзи лиъон айтишган хотинидан бошка аёлни зидода айблаб гапи ёлгон чикиб дарра урилганидан кейин лиъонга салохияти колмайди. Шунинг учун, аввалги нарса хам ўз кучини йўкотади ва аввал лиъон айтишган аёлнинг никохи унга жоиз бўлади.Эр никохдан кейин, духулдан олдин аёл билан лиъон айтишиб ажрашди. Кейин халиги аёл зино килиб оилали бўлмагани учун дарра урилди. Шу холда хам эр мазкура аёлни, агар аввал у билан лиъон айтишган бўлса хам, никохлаб олса жоиз.Соковнинг зинода айблашида ва хомилани инкор килишда лиъон йўк.Лиъон очик – ойдин сўзларга боглик бўлгани учун гапира олмайдиган одамнинг айблаши шубха ўрнига ўтгани учун у зинода айблаганида лиъон бўлмайди.Хомилани инкор килиш хам шубха, холос. Зинода бошка сабаб ила хомила пайдо бўлган эхтимоли бор. Шунинг учун бу холатда хам лиъон амалга оширилмайди. Сен зино килдинг ва бу хомила ўшандандир деса, лиъон айтишади ва хомила нафий бўлмайди.Бу ерда зино сўзини очик айтгани учун зинода айблаш собит бўлади ва лиъон айтишга замин топилади. Хомиланинг нафий бўлмаслиги лиъоннинг зино сўзи учун бўлгани, хомилани инкор килгани учун эмаслигидандир.Ким табриклаш замонида ёки тугиш учун нарсаларни сотиб олиш даврида болани инкор килса ўтади. Кейин ўтмайди. Икки холатда хам лиъон айтишади.Демак, болани мендан эмас деб инкор килишнинг хам чегараланган вакти бор. Болани тугишга тайёргарлик пайтида керакли нарсаларни сотиб олаётганда ёки тугилиганидан кейин одамлар табриклаётганда инкор килса, инкори ўтади. Аммо мазкур вактларда индамай туриб, одамларнинг табрикларини кабул килиб бўлиб кейин инкор килса, инкори ўтмайди. Аммо зинода айблаш борлиги учун икки холатда хам лиъон айтиш лозим бўлади.Агар экизакларнинг аввалгисини инкор килиб кейингисини эътироф килса, унга дарра урилади. Акси бўлганда лиъон айтишади. Икки масалада хам болаларнинг насаби собит бўлади.Экизакларнинг аввалгисини инкор килиб кейингисини эътироф килганда ўзини ўзи ёлгончи килган бўлади. Чунки экизаклар бир сувдан бўладилар. Акси бўлганда, яъни, аввалигисини эътироф килиб кейингисини инкор килганда зинода айблаш бўлди ва ундан кайтиш бўлмади. Зинода айблаш собит бўлганда эса, лиъон айтиш лозим бўлади.Икки холатда хам болаларнинг насаби собит бўлиши уларнинг экизак бўлганлари учундир. Улар бир бўлганлари учун бирини эътироф килиш иккинчисини хам эътирок килиш бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat