Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат транспортидаги намоз

22:01 / 01 февраль | Ulugbek Zayniddinov | 595
Ассалому алайкум! Узур, қидириш бўлимидан айнан керакли маълумот ола олмадим. Мен жамоат транспортида (истана) уйга қайтаётган эдим, шом намозини ўқий олмадим, қазо бўлди. Лекин ўша транспортда бир киши ўтирган жойида намоз ўқидилар. Рукуда қўлларини тиззаларига қўйдилару, лекин тиззалари букилган ҳолда эди, саждани эса олдинги ўриндиқни суянчиғига қилиб ўқиб олдилар. Шу одамнинг намозлари дурустми? Агар хато бўлса айнан қандай ўқиш кераклигини тушунтирсангиз илтимос. Жавоб учун катта раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Намоз вақтларининг энг ками кириб то чиққунича бир ярим соатга яқин бўлади. Ўша вақт оралиғида ўқиб олинган намоз қазо ҳисобланмайди. Сиз айтган шом намози ҳам бир ярим соатга яқин вақти бор. Машинадан тушиб ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat