Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Уйдаги тугунлар"га кушимча.

00:00 / 25.03.2011 | eski savollar | 893
Бир танишимнинг ховлисида утказилаётган амру-маъруфга бир имом келдилар, дарвоза тепасидаги осиб куйилган отнинг калла суягини куриб "бу нима"-деб сурадилар. Уй эгаси "домла бу суяк уйимга келган балоларни даф килади"-деб жавоб берди. Домла кулиб туриб "уйимга келган бало, деб узинигиз уйингизга бало тилаяпсизку", ундан кура бу нарсаларни олиб ташлаб "уйимга бало келмасин" деб факатгина ягона Аллохдан суранглар, У Зотга илтижо килинглар, дуо килинглар-деб айтдилар. Жуда таъсирландим, ушандан бери хар кандай кузмунчог, тумор ва хоказоларга учраганимда жахлим чикади. Инсоннинг хаёти давомида учраши мумкин булган хар кандай яхши/ёмон кун Аллохдан булгандан кейин, кандай эътикодда яшни/ёмон кунни хар хил суяк ёки кузмунчок хал килиши мумкин деган катъиятлик вужудимни эгаллади. Хазрат Шайх, шу кузмунчок ва хоказоларнинг шариатимизга кандай дахли бор ? Нимадан келиб чикиб одамлар улар оркали балолардан сакланиш мумкин деб уйлашади ? Балки улар тугрисида мен билмаган нарсалар бордир.Рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур нарсалар манъ қилинган. Бу дийнимизни билмасликдан чиққан.

Топ рейтинг www.uz Openstat