Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шубҳа пайдо бўлди...

00:00 / 18.05.2007 | eski savollar | 548
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари. Сиздан кўп фатволарни олиб ҳаётимизни тўғри йўлга солишга ҳаракат қиляпмиз. Аллоҳ сиздан ва биздан рози бўлсин. Лекин яқинда менда жуда катта шубҳа пайдо бўлди. Агар эсингизда бўлса сиздан Институт пайтида ҳам намозни қазо қилиш мумкин эмаслик ҳақида фатво олгандим. Лекин яқинда мен билан бирга намоз ўқийдиган биродарим бир гапни айтди. Гап шундаки, шаҳарнинг кўзга кўринган қоридомласи, билим юртларда ўқийдиган инсонлар дарслардан қолиб намоз ўқиши мумкин эмаслигини ва агар ўқиса гуноҳ бўлишини айтган экан. Ва қизиғи шундаки Ислом Универститенини битирган талаба ҳам дарсдан қолиб намоз ўқимасликни айтди. Афсуски у қоридомланинг исмларини айта олмайман. Маъзур тутасиз. Сизга Институт пайтида намоз ўқишлик ҳақида кўп ёшларга намозни умуман тарк қилмаслик ҳақида кўпчиликка фатво бердингиз. Агар мабодо у қоридомланинг сўзлари тўғри бўлса бу ҳақида қандай далил ва маълумотлар бор? Яна сиздан жонли мавжудодларнинг суратини чизиш катта гуноҳлиги ҳақида айтгансиз. Лекин шу Ислом Универститенини битирган талаба ҳозир миниатюра билан шуғулланмоқчилигини айтди. Унга “ахир жони бор мавжудодни суратини чизиш гуноҳ эмасми?” деганимизда, у агар мавжудоднинг сояси бўлмаса гуноҳ эмас деб айтди.Нега шунча тақволи инсонлардан бундай гаплар чиқаяпти? Ахир бизлар Қуръонда буюрилган ҳолда яшамаймизми?Яна бир савол. Мен ўзим компютер дизайнериман. Аниматсия билан шуғулланаман. Айтингчи ҳозир замонавийлашиб кетган "Шрек" каби мултфилимларни қилиш ҳам гуноҳми? Ёки оддий фирманинг шахсий белгисига жонзоднинг соддалаштирилган тасвирини тушириш ҳам гуноҳми?Ҳаётда тўғри йўлни топишимизга ёрдам беринг.Аллоҳ сиздан рози бўлсин.Агар ноўрин саволар берган бўлсам маъзур тутасиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен сизга ўзимнинг гапимни айтганим йўқ. Шариатда бор гапларни айтганман. Ўзингиз ақлни ишлатиб кўринг. Масжиднинг имоми гуноҳ қилса, сиз ҳам қилаверасизми? Аллоҳнинг шариати масжиднинг имоми, қандайдир қори, ўқишни битирган одам билан белгиланадими ёки Аллоҳнинг каломи ва суннат биланми?

Топ рейтинг www.uz Openstat