Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Энди баҳоларни ҳам пул билан...

21:00 / 05.02.2019 | Behzod | 1803
Ассалому алейкум! Ҳурматли устозлар аввало Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин дин йўлида хизматларингиз учун ажр савобларни зиёда қилиб берсин. Менинг саволим Олий ўқув юртларидаги айрим бўлаётган ҳодисалар ҳақида. Тоғриси бу ҳақида маслаҳатингиз мен учун керак... Қизиқ У ерда талабаларни одам ўрнида кўришмас экан мен ҳаққоний илм етганича ўқишни ўқимоқдаман ва биламизки хозир вақтда сессия кунлари Устозлар эса барчаси пул берган талабалари билан ёза олмаган бўлса ҳам баҳосини яхши қўймоқда аммо мен биронтади учун пул бермаганим учун баҳоларни хоҳлаганларича қоймоқдалар қизиқ, бу ҳодисани ҳам майли мен уларга гапириб сизлар мана шундай қиляпсизлар деб айтсам улар мени қандай тушунади деб индамай қолавераман. Ва шу билан биламизки стипендия "3"- ларнинг стипендияси болади мен бундай ҳеч ҳам афсусда эмасман. Аммо ота онам менга сораганини бермайсанми зато кейинчалик стипендиянг яхши боладику деб мени ўзингча "чеснисанда" а деб бироз қийин ахволга солиб қойишмоқда албатта мен ота онамдан ҳафа болмаян аммо менга халол қайси харом қайси эканлигини таълим берадиган отам онам бу каби ҳодисаларга йўллиқанимизда менга нисбатан бироз қополроқ қилиб қойишяпти. Мен эса улуғликнинг тамал тоши ҳалол луқма эканлигини билганим учун Ҳалолга жуда катта аҳамият бераман Бу каби гапга Уйдагиларим менга улуғ инсон болишинг керак эмас оддий касбингнингз яхши устаси бол болди деган гаплар билан Қалбимга бироз оғриқ солибқолишади Мен эса ҳам динимни ўрганиб ҳам дунё илмини ҳам яхши органишга ҳаракат қилмоқдаман аждодларимиз ҳам Ибн Сино Бухорий ва Термизийлар каби илми кучли аждодларимга охшаб ҳам диний илмда кучли болишга ҳам дунёвий илмда ҳам етарлича ўрганишга харакат қилмоқдаман. Мана шундай вазиятларда бироз дилимга озор еткизишканида қандай дуо қилсам болади Ота онам учун яна қандай муомилада болай яни ана шундай гапларни менга гапириб уршишлаётган вақтларида. Агар саволимда камчиликлар болса одобсизлик қилиб қойган болсам узур сўрайман менга маслаҳатингиз керак халос.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Фуқаҳолар “инсон ўз ҳаққини порасиз ололмаса берган пули олувчига пора бўлади, берувчига пора бўлмайди” деганлар. агар баҳолар келажакда ишга киришингизга салбий таъсир қилса сиз 4 ва 5га ҳақли бўлсангизу пул бермаганингиз учун улар 3 баҳо қўйишса беришингиз мумкин. Лойиқ бўлмасангиз берганингиз пора бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat