Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли масалалар

19:14 / 06 февраль | Азизбек | 425

Ассалому алайкум! 1) Маълумки тахоратни бир фарзида бошни учдан бирига масх тортишлик фарз дейилган. Ушбу фарзда бошга дейилганми ёки сочгами? Эркак кишиларни хам сочлари ўсиб кетганлари борлиги учун сўрадим. 2). Аллоҳ таоло албатта барча инсонларни Ўз фазли билан жаннатга киргизади, лекин шу орада савол туғилади унда бандага савоб нима учун керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Бош дегани соч ўсиб турган жой. Бошга масҳ тортганида ўз-ўзидан сочга ҳам масҳ тортилади.
2). Жаннатнинг чеки йўқ, мартабасининг чеки йўқ, неъматларининг чеки йўқ. Амаллар ўша мақом ва ўша неъматларга эришиш учун. Шунинг учун ҳадисларда масжид қурганга эвазига жаннатдан бир қаср қурилиши, яна баъзи бир амалларга яна шу каби мукофотлар берилиши айтилган. 

  عن جابر رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : مَنْ قَالَ : سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ وَبِحَمْدِهِ ، غُرِسَتْ لَهُ نَخْلَةٌ فِي الجَنَّةِ  رواه الترمذي 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким Субҳааналлооҳил ъазийми вабиҳамдиҳ деса у учун жаннатда бир ҳурмо дарахти экилади” деганлар. Термизий ривояти.
Инсон Аллоҳни рози қиладиган шу каби амалларни бажариб охиратда ўзига жой тайёрлаш учун бу дунёга келади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat