Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Диндан чиқдимми деб шубҳаланиш

22:27 / 08 февраль | Gulbahor Umarova | 317
Ассалому алайкум! Мен 4582-саволга жавобни ўқигач қаттиқ қўрқув ва қайғуга тушиб қолдим. 6 йил аввал фарзандимга хомиладорлигимда хеч нарса еёлмаётганим учун қайнонам олиб олиб берган, турли хил гўштлардан тайёрланган консервадаги егуликни нонга суртиб ярмини егач, егулик қадоғидан билдимки чўчқа гўшти хам қўшилган экан, қайнонам хеч нима қилмайди деб айтди. Қолганини хам еб қўйдим деб ўйлайман лекин аниқ эслолмиман(нафсим ўлсин), лекин мен чўчқа гўшти харомлигини билардим. Бисмиллоҳ айтиб ёки айтмай еганимни хам эслолмиман. Агар Бисмиллоҳни айтган ва харомни билиб туриб қолганини хам еган бўлсам мен диндан чиқдимми? Агар чиққан бўлсам энди нима бўлади?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз асло шубҳага борманг. Аввало инсон ўзини кофир бўлдиммикан деб баҳо бермаслик керак. Чунки шариатимизда куфр лозим бўлиши ва куфрни ўзига лозим тутиш деган нарса бор. Масалан бир одам билмасдан куфр сўзини айтди. Китобларда “бу сўздан куфр лозим бўлади” дейилган, лекин бирортасининг оғзидан бу каби сўз чиқса ўша заҳоти унга кофир бўлдинг деб ҳукм чиқарилмайди. Аввало у сўзни айтган инсонга бу каби сўзлар куфр ҳисобланади – дейилади. Агар у инсон мен буни билмас эканман тавба қилдим деса уни кофирга ҳукм қилинмайди. Агар ўша гапида туриб олиб, нима бўлибди, бўлса бўлар, мен шу гапимдан қайтмайман деса кейин уни куфрга ҳукм қилинади. Ўша маҳкам туриб олишни куфрни ўзига лозим тутиб олиш дейилади. Сизда эса ундай эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat