Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоб ўғриси

22:25 / 08.02.2019 | Muhammaddiyor | 1948
Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича: мен совға қилиш учун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Дин - насиҳатдир" китобларини сотиб олдим ва совғани бериш кунига қадар ўзим ишлайдиган ташкилотга, кўпчилик кўрадиган жойдаги китобларим орасига қўйдим(китобларни яшириб қўйишга имконият йўқ). Бироқ, китобни совға қилгунимга қадар мазкур китоб мендан сўроқсиз кимнингдир томонидан олиб кетилибди. Топишнинг имкони бўлмади. Тўғрисини айтсам, жуда жаҳлим чиқди, аслини олганда, шу китобни совға қилишни ваъда қилгандим. Қидирган дўконларимда китобни бошқа топа олмадим. Шунда бир танишим: китоб ўғриси ўғри эмас деб айтди. Мен бу фикр билан келишмадим. Айтингчи, бу фикр тўғрими? Китоб ўғрисининг ҳукми қандай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! “Китоб ўғриси ўғри эмас” деган гап шариатимизда куфр сўз ҳисобланади. Чунки китоб ҳам бировнинг мулки сўрамасдан олиш ўғирлик, ўғирликни эса Аллоҳ таоло Қуръони каримда ҳаром қилган. Қуръони каримда ҳаром қилинган нарсани ҳалол дейиш куфр ҳисобланади. Шунинг учун “Буғдой ўғриси кофир эмас, сомон ўғриси кофир” дейилган. Чунки буғдой ўғриси ўғирлик қилаётганида “Аллоҳим мен ўғирлик қилаяпман Ўзинг кечир” деб ўғирлик қилади. Сомон ўғриси эса “Бу арзимас нарса ўғирликка  кирмайди” деб ўзига ўшани ҳалол санаб ўғирлайди. Ўша танишингиз қаттиқ тавба қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat