Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ижтимоий тармоқлардаги алдамчиликлар

19:37 / 10 февраль | Muhammad Rustamov | 493
Ассалому алайкум устозлар! Хозирги кунда Инстаграм Телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги каналларда программадан одам сонини кўпайтириш, лайк тўплаш хизматлар кенг тарқалмоқда. Энг долзарби бу одам қўшиш программасида ботлар, ўчирилган профиллар кўплиги. Бирор тарбиркор каналлардаги сохталикни билмасдан реклама беради, лекин натижа умуман салбий бўлади. Сизлардан илтимос сохта одам йиғиб пул топаётган хакерлар ва уларни хизматидан фойдалиниб алдамчилик қилиб пул ишлаётган админларни топаётган пулларида шубха борлигини эслатиб қўйинглар. Раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ حَمَلَ عَلَيْنَا السِّلَاحَ فَلَيْسَ مِنَّا، وَمَنْ غَشَّنَا فَلَيْسَ مِنَّا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бизга қарши силоҳ кўтарса, биздан эмасдир. Ким бизга нисбатан алдамчилик қилса, биздан эмасдир», дедилар».
Икки шайх ривоят қилганлар.
Шарҳ: Алдамчилик ҳам мунофиқликнинг кўзга кўринган сифатларидан биридир. Бу ишни қилганлар эса мусулмон умматидан бўлиши мумкин эмас. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ишдан асрасин! ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat