Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ тушиб қолмадими?

18:06 / 10 февраль | Abdukakhkhor Kodirov | 322
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, дин йўлида қилаётган хизматларингизни Аллоҳ ўзи ажрини кўпайтириб берсин. Ман аёлимни ёқтириб турмуш қурганмиз ва бир-биримизга мехримиз баланд. Битта фарзандимиз бор. Лекин бир куни қаттиқ жанжаллашиб қолдик ва ман жахл устида яна бир бор мандан рухсат сўрамастан остона хатлаб уйдан чиқадиган бўлсанг талоқсан деб юбордим. Хозир бу айтган гапимдан жудаям пушаймонман ва тавба қилдим. Саволим шуки, аёлим ўқишга ва бошқа юмушлар билан уйдан чиқишига қарши эмасман. Шундай холатларда аёлимга мандан хар гал рухсат сўраши керакми яъни орамизга талоқ тушиб қолмайдими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! “Хоҳлаганингда чиқаверишга рухсат бердим” десангиз кейин чиқса талоқ тушмайди. Аммо “рухсатим” деган сўзни қўшмасдан шу уйдан чиқсанг талоқсан десангиз кейин қайтиб олдим десангиз ҳам чиқса талоқ тушаверади. Чунки рухсат берсам деган сўзни қўшмаган бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat