Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эркаклар кийиниш одоби

16:17 / 10 февраль | Улугбек | 723
Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин, сизлар сабабли биз хам бошкаларга сабабчи бўлишимизни ва ажру савобларга эга бўлишимизни насиб килсин. Саволим шуки, Араб мамлакатларида, Дубайда, кийиниш уларда хаммаси бир хил кийинишади, шунга мани қизиқтираётган нарса шариатимизда айнан эркакларга кийиниш одоби борми, аслида кандай кийинишимиз керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Динимизда мусулмон ва муслимага махсус кийим йўқ. Биринчидан авратларини беркитиш фарз. Иккинчидан бошқа дин вакилларининг диний либосларини кийиш жоиз эмас. Диний бўлмаган либосларини кийиш жоиз. Фосиқларга хос бўлган кийимларни кийиш ҳам жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида у зот ва саҳобаларнинг кийимлари Абу Лаҳаб ва Абу Жаҳлларнинг кийимларидан фарқ қилган эмас. Биргина салласида фарқ қилган. Мушриклар дўпписиз салла ўраган бўлишса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар дўппи устидан салла ўраганлар. Авратни беркитишда ҳам икки жиҳат бор. Биринчиси шариатимизда эркак ва аёлларга аврат деб белгилаган жойларни беркитиши, иккинчиси кийим ҳам ташқаридан ичи кўринмайдиган, аврат аъзоларини намоён қилиб турадиган даражада тор бўлмаслиги керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оқ рангли кийимга тарғиб қилганлар.  "Ҳадис ва Ҳаёт" китобида қуйидагича келади: 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: الْبَسُوا مِنْ ثِيَابِكُمُ الْبَيَاضَ، فَإِنَّهَا مِنْ خَيْرِ ثِيَابِكُمْ، وَكَفِّنُوا فِيهَا مَوْتَاكُمْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَاحِبَاهُ. وَلِأَبِي دَاوُدَ: لَا تَغَالَوْا فِي الْكَفَنِ، فَإِنَّهُ يُسْلَبُهُ سَلْبًا سَرِيعًا 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кийимларингиздан оқини кийинг. Чунки у энг яхши кийимингиздир. Ўликларингизни ҳам ўшанда кафанланг», дедилар».
Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилганлар.
Абу Довуднинг ривоятида:
«Кафанда ортиқчаликка йўл қўйманглар. Чунки у тезда суғуриб олинади», дедилар», дейилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Мусулмонлар учун оқ рангли кийим афзал эканлиги.
2. Мусулмонларнинг кафани ҳам оқ рангли бўлиши.
3. Кафанга ортиқча сарф-харажат қилиш дуруст эмаслиги.
Бу баҳоси қиммат мато олишга ёки керагидан ортиқча кўп мато ишлатишга ҳам тегишлидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat