Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фозил кори рахматуллохи алайхи тутган йул

00:00 / 30.03.2011 | eski savollar | 5677
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Сизга мухим бир масалада савол билан мурожаат килмокдамиз.Маълумки, юртимизда маълум бир сабабларга кура бемазхаблик ва бошка мазхабга таклид килувчилар фаолияти таркалиб колди. Купчиликда илгари ихтилоф килинмай бажараётган амалларида шубхалар тугиладиган даражага борди. Албатта бундай вазиятда уламоларимизга мурожаат килинади. Мен рахматлик Фозил кори Ёсин кори угилларининг аудио маърузаларида шундай мазмунда сузлаганлари эшитдим. У кишига бир намозхон савол билан мурожаат килди. У бир чекка махалла ёки кишлок масжидида намоз укиркан. Имом оминни жахрий айтиб, рукуга кетаётиб ва кайтаётиб кулини хам кутарар экан. Бу саволга кори ака шундай жавоб бердилар: "Тугри бизни Мовароуннахр мусулмонлари Абу Ханифа р.алайх мазхабларига амал килиб келишарди. Энди хадис илми ривожланди. Набий с.а.в нинг оминни жахрий айтганлари, кулларини кутариб намоз укиганлари маълум булди. Энди мен нима дейишим керак, ундай килма дейишим керакми? Уша хадисни учириб ташлада, кейин менга гапир. Кандай килиб мен оминни жахрий айтма, рукуда кулингни кутарма, деб айтаман. Ахир хадис борку! Нима кераги бор ихтилоф чикаришни. Мен муросани ёктирадиган имомман.Кадрли устоз! Хозир вазиятимизда имомларга, колаверса илм йулига кирган толиби илмларга кандай маслахат берасиз. Юкоридаги каби Фозил кори ака сингари йул тутиш максадга мувофикми ёки уларга раддия бериш билан шугулланиш керакми?Жавобингиз учун ташаккур! Хурмат ва эхтиром билан талабангиз Умиджон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳанафий мазҳабидаги гаплар барчаси Қуръони Карим ва ҳадисдан олинган. Ҳадисларда бир амални бир неча хил бажарилгани мавжуд. Оддий кишилар уларни фарқлай олмайдилар. Шунинг учун имомларнинг кўрсатммасига амал қилишса осон бўлади. Бемазҳаблар шу оддий ҳақиқатни тан олмайдиганлардир. Оқибатда ўзларини ҳам, ўзгаларни ҳам ташвишга қўядилар. Уларга раддия бериш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat