Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз учун бадал

00:00 / 20.05.2007 | eski savollar | 10169

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ мухтарам устоз! Намоз хақида бир нарсани сўрашга ижозат берсангиз. Масалан, рўза тутишга тоқати ва қудрати етмаган киши учун буни бадалига яни ўрнига шариятимиз буюрган тартибда тўлов тўланади. Аммо, қалбларида инша-Аллоҳ иймонлари бўлган-у лекин бандалик (ҳато) билан ўз вақтида намозларини адо эта олмаган кишиларгачи, яни, улар бизларнинг оталаримиз-оналаримиз, ёки амакиларимиз бўлишлари мумкин. Дейлик улар ҳаёт бўлсалар инша-Аллоҳ ибодатни қарзини адо этиб берарлар. Агар вафот этган бўлсаларчи? У ҳолатда биз уларга қандай ёрдан берсак бўлади? Улар учун ният қилиб қазо намозларини ўқиб берсак бўладими ёки, бирор фидями ё қандайдир динимиз буюрган йўл йўриқ борми? Шояд улар охиратдаги Аллоҳни азобидан озод бўлсалар. Муҳтарам устоз, сизга саволим шуки: 1. Агар бирор фидя тўланадиган бўлса буни хисобини қандай билсак бўлади, ёки у қанча? 2. Буни бадалига агар бошқа иш бўлса у нима?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Ким узрсиз, ҳатто имо билан ўқишга қодир бўлиб туриб олти намоздан зиёдни қолдирган бўлса каффорот беришни васият қилмоғи лозимдир. Рамазонда узрсиз рўзасини еган одам ҳам шунга ўхшашдир.
Уларнинг фидяси ва каффороти қолдирган меросининг учдан биридан берилади. Ўлганнинг валийси фидяни ўз ҳисобидан берса бўлади.
Фидя ва каффоротнинг миқдори бир вақт намоз учун ярим соъ буғдой (1087, 5 гр) ёки унинг қиймати ва бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади.
Киши ўзи ҳаётлик чоғида ўқимаган намозининг каффоротини тўлаши мумкин эмас. Аммо рўзаникини, унинг қазосини бажаришга кўзи етмаса беради.
Меросхўрлар ўлган шахснинг қазо намозларини ўқиб қўйиши мумкин эмас. Чунки намоз шахсий баданий ибодатдир.Қазо худди адодек бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat