Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олд сафни бермай тўғри қилдимми

20:40 / 10 февраль | Otabek | 758
Ассалому алайкум! Устозлар, мен бугун жуда хижолатли холатга тушиб қолдим. Ёшим 21 да вояга етганман. Бугун масжидга хуфтон номозига кириб биринчи қаторга ўтирдим (ўзи олд сафларда ўтираман). Кейин такбир айтилишдан олдин ёнимдаги бир киши иккинчи қатордаги бир оқсоқолга ўз жойини берди. Кейин чап тарафимда ўтирган одам хам шундай қилди. Мен эса ўтиравердим чунки Пайғамбаримиз алайхиссалом «Агар одамлар азонда ва биринчи сафда нима борлигини билганларида, сўнгра қуръа ташлашдан бошқа илож топа олмаганларида, албатта, қуръа ташлаган бўлар эдилар» шу хадисга мувофиқ биринчи қарорда ўтиравердим лекин жуда жуда хижолат бўлдим. Ортимдаги одамлар ичларида бунга ким тарбия берган экан без деб ўйлашмадимикин деган хаёл билан намозни охиригача худди игнани устида тургандек хижолат бўлдим. Айтингчи устозлар мен тўғри иш қилдимми? Базида масжид га кирсам биринчи қатор бўш бўлса ўтириб олсам ёши катталар ғалати нигох билан қарашади. Вахоланки ўзлари орқа сафларда ўтириб олишади. Шундай вақтда биз ёшлар нима қилайлик. Биринчи қаторга ўтирайликми ёки ёши катталарни Ҳурматидан масжидга эрта келсак хам орқада ўтирайликми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Биринчи қаторда ўтираверинглар. Биринчи сафга жойлашиб олганингиздан кейин, кимгадир эҳтироман жой берсангиз ҳурмат қилиш савобини оласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat