Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғийбат учун истиғфор

09:17 / 11.02.2019 | Muhammadjon | 2239
Ассалому алайкум! Ғийбатнинг каффоратини ўқиб билдик, шу ўринда яна бир савол туғилди: кўпинча ғийбат қилинган одамни қулоғига етиб бормайди шунда ғийбатчи ўша одамни олдига бориб узрини сўраш шарт бўладими(бир жавобларинигизда ғийбат ўша одамнинг қулоғига етиб борса, дейилган экан)? Ғийбат қилинган одамга истиғфор айтиш қандай бўлади, Аллоҳдан уни гуноҳларини кечиришини сўрайдими ва бир маротаба истиғфор айтиш кифоями?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ғийбат икки қисмга бўлинади. Уришиб турган ғайридинларни ғийбат қилиш, бу жоиз. Иккинчиси омонликда бирга яшаб турган ғайридинларни ғийбат қилиш. Бу ҳам икки турга бўлинади. 1-уларни хилқатини, масалан бўйи паст ёки баландлиги, кўзини ғилай ёки шу каби аъзоларини ғийбат қилиш. Бу мутлақо жоиз эмас. Чунки бу Мусаввир Зот Аллоҳни яратганини масхара қилиш бўлиб қолади. 2-диний ва хулқий айблари ва фисқ-фужурларини зикр қилиш. Бу жоиз. Албатта бунда ҳам бир мақфсад бўлиши керак. масалан улардан мусулмонларни узоқ тутиш, ўша хулқлардан нафратлантириш каби. Уларни ҳаққига ҳидоят сўраб дуо қиласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat