Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳомила тушиб қолишида ҳам савоб борми?

09:16 / 11 февраль | Shahnoza | 541
Ассалому алайкум! Мен шу канални кузатиб бораман. Ўзимни барча қийнаётган саволларга шу каналдан жавоб оламан. Хомиладор аёлни хомиласи тушиб қолаверса унинг хам қандайдир савоби борми? Ёки хеч қандайдир ахамиятга эга эмасми? Жавобингиз учун раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аввало такрор-такрор тушиб қолишининг бирор тиббий сабаби бўлиши керак. Бунинг учун бир эмас бир нечта ишончли докторларга учраш керак. Ҳомила тушиб қолишининг ажри ниҳоятда улуғ, аммо у ажрга эга бўлишнинг икки шарти бор. Биринчиси, ўша ондаёқ буни Аллоҳдан деб билиб сабр қилиш. Ҳар хил “Нима гуноҳим бор эди, нимага бундай бўлади” каби Аллоҳ норози бўладиган гапларни гапирмаслик. Иккинчи, савоб умид қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ҳолатда “Аллоҳумма ахлифлии хойрон минҳу” деб дуо қилишни таълим берганлар. Маъноси Аллоҳим менга бунинг ўрнини босадиган яхшисини ато қилгин – деганидир. 

عن مُعاذِ بنِ جبلٍ رضيَ اللهُ عنه عن النبيِّ صلَّى اللهُ عليهِ وسلم قالَ : (وَالَّذِيْ نَفْسِيْ بِيَدِهِ إِنَّ السِّقْطَ لَيَجُرُّ أُمَّهُ بِسَرَرِهِ إِلَىْ الجَنَّةِ إِذَا احْتَسَبَتْهُ) رواه ابن ماجه 

Муоз ибн Жабар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сиқт(нобуд бўлган ҳомила) киндиги билан онасини жаннатга тортиб киради. (Вафот топган вақтида) Савобини умид қилса” дедилар". Ибн Можа ривояти. 

قال النووي رحمهُ الله : موتُ الواحدِ من الأولادِ حجابٌ منَ النار ، وكذا السقطُ 

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ : “Фарзандлардан бирортасининг вафоти(ота-она учун) дўзахдан тўсиқдир. Шунингдек туғилмай нобуд бўлган ҳомила ҳам” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat