Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқишини айтиш

09:05 / 11 февраль | Jasurjon | 509
Ассалому алайкум! Аллоҳ Таоло рози бўлсин сизлардан. Мен мен биродарим неча йилдан бери намоз ўқийсиз деди мен шунча йилдан бери деб жавоб бердим. Аллоҳ асрасин риё бўлиш мақсадида айтмадим. Лекин жуда афсусландим айтганимга ибодатларим ҳабата бўлиб кетмайдими энди? Шундай савол бўлиб қолганда нима деб жавоб берсам бўлади?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳабата бўлмайди. Бу сизни ниятингизга боғлиқ. Гоҳида инсон Аллоҳ берган неъматни фахрланиши учун эмас шукр қилиш учун зикр қилишида ҳеч қандай зарар йўқ. Аллоҳ таоло “Зуҳо” сурасида марҳамат қилади: 

 وَأَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ۝ 

11. Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзлагин.
Аллоҳ таолонинг неъматлари жуда кўп, санаб, охирига етказиб бўлмайди. Лекин доим шукрини келтириб юриш зарур. Шукр эса неъматни берувчига мақтов айтиш ва неъматни Аллоҳ таоло кўрсатган йўлда сарфлаш билан бўлади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Неъматни сўзлаш мақтаниш даражасига ўтиб кетиш хавфи бўлгани учун уламоларимиз ниятини тўғрилаб ололмаган инсон сукут сақласин деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat