Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яна талоқ масаласи

09:14 / 12 февраль | Sardorbek | 644
Ассалому алайкум! Эр хотинини бир талоқ қилса ва ундан кейин янги никох ўқитишган бўлса, ундан 4-5 йил ўтганидан кейин эр хотинини яна талоқ қилса, бу кейинги талоқ икки талоқ хукмида бўладими ёки олдин талоқ қўйилганидан кейин янги никох ўқитилгани учун яна бошидан хисобланиб бир талоқ хукмида бўладими? Агар шу талоқ тушганидан кейин бир йил ўтиб кетган бўлса хам яна қайта никох ўқитиш жоизми? Ман аёлга талоқ тушганидан кейин ўз эрига иддаси ичида қайта никох ўқитилиши керак деб ўқигандим. Жавоблар учун Аллоҳ рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар ҳолат худди сиз айтгандек бўлса, аввалгиси билан қўшилиб икки талоқ бўлади. Иддасидан кейин никоҳ ўқитилса ҳам бўлади. Агар ҳолат бошқачароқ бўлса, ҳукми ҳам бошқа бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat