Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқиш макруҳ вақтлар

09:32 / 18 февраль | Isobek | 497
Ассалому алайкум! Устозлар, агар кимдир бомдодга ухлаб қолиб уйғонганда қуёш кўтарилаётган бўлса ёки аср намозига кечикиб ўқимоқчи бўлганида қуёш ботаётган бўлса қуёш бўтишини ёки чиқишини кутиб туриш керакми ёки тезроқ намозни адо қилиш керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! "Кифоя" китобидан оламиз.
Уламоларимиз мазкур далиллар ва улардан бошқа ҳужжатлару қоидаларни ишга солиб, намоз ўқиш ҳаром ёки макруҳ бўлган вақтларни тартибли равишда баён қилиб берганлар. 

وَرُوِيَ أَنَّ عُمَرَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ طَافَ بِالْبَيْتِ سَبْعًا بَعْدَ الْفَجْرِ وَلَمْ يُصَلِّ حَتَّى خَرَجَ إِلَى ذِي طُوَى، فَصَلَّى رَكْعَتَيِ الطَّوَافِ بَعْدَ مَا ارْتَفَعَتِ الشَّمْسُ 

«Умар розияллоҳу анҳу бомдоддан кейин Байтни етти бор тавоф қилиб, Зу Тувога чиқмагунларича намоз ўқимадилар. Тавофнинг икки ракъат (намоз)ини қуёш кўтарилгандан кейин ўқидилар» («Фатҳу бабул иная би шарҳи Ниқоя»).
Ҳанафий мазҳаби бўйича, қуйидаги вақтларда барча намозларни ўқиш ҳаром:
1. Қуёш чиқаётган пайтда.
2. Қуёш қиёмга келган вақтда. (Жума куни мустасно.)
3. Қуёш ботаётган пайтда. (Ўша куннинг асри мустасно.)
Қуйидаги вақтларда нафл ўқиш ҳаром.  
4. Бомдод намозининг фарзини ўқигандан то қуёш найза бўйи кўтарилгунча.
5. Аср намозининг фарзини ўқигандан то қуёш ботгунча.
Ҳанафий мазҳаби бўйича қуйидаги вақтларда ҳам нафл намозлари ўқиш макруҳдир:
6. Тонг отгандан сўнг бомдоднинг суннатидан бошқа нафл намозларни ўқиш. Бунинг далили:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ   قَالَ بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ إِلَّا رَكْعَتَيِ الْفَجْرِ رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ  

Ибн Умардан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фажрдан кейин бомдоднинг икки ракъат суннатидан бошқа намоз йўқ», дедилар».
Табароний ривоят қилган.
7. Шом намозидан олдин нафл ўқиш. Чунки шом намозини тез ўқишга амрлар бор. Ундан олдин нафл ўқиш шомни кечиктириш бўлади.
8. Жума, ийд, ҳаж, никоҳ, кусуф, хусуф ва истисқо хутбалари бўлиб турган вақтда. Бу вақт имом минбарга чиққанидан то намозни ўқиб бўлгунича давом этади.
9. Ийд намозидан олдин ва кейин.
10. Фарз намозга иқома айтилганда. Фақат бомдоднинг суннатини тезда, фарзга улгуриш шарти билан ўқиб олиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat