Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ сифати

22:33 / 18 февраль | 327
Ассалому алайкум! Илм. Бу сифат Аллоҳ таолонинг зотида азалдан қоим бир сифат бўлиб, у ила нарсаларни худди воқеъликдаги каби ёки келажакда қандоқ бўлишини кашф ва иҳота қилиш боғлиқдир. Мана шу сифатнинг хусусиятини ўта диққат билан ўрганмоғимиз лозим. Илм сифатида билиш хусусияти бор,..... ўзгартириш ёки таъсир қилиш хусусияти йўқ...... Бу сифатни тўлиқроқ англаб етишимиз учун Қуръони Карим оятларига мурожаат қиламиз. Аллоҳ таоло «Анъом» сурасида: «Ғайбнинг калитлари Унинг ҳузурида бўлиб, уларни Унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас. У ердаги, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни биладир. Битта япроқ узилиб тушмайдики, магар уни ҳам биладир. Ер тубидаги бир дона дон борми, ҳўлу қуруқ борми, барчаси очиқ китобда бордир», деган (59-оят). Мен ўзгартириш ёки таъсир қилиш хусусияти йўқ деган жойига тушунмадим. Яъни илм сифатида фақат билиши деб эътиқод қиламизми? (манба ислом уз..Аллоҳни гузал исмлари.)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бандаларда таъсирланиш сўнг шунга қараб иш тутиш деган нарса бўлади. Аллоҳ таоло эса бундай эмас. Масалан, бандалар аввал жаҳли чиқади кейин бир ишни қилишади. Аллоҳ таолода у каби аччиқланиш ёки шунга ўхшаш таъсирланиш деган нарса бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat