Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хадислардаги зоҳидлик ҳақида

22:30 / 18 февраль | Юсуф Омонов | 500
Ассалому алайкум! Мен иккита ҳадис эшитдим. Бири иккинчисига бутунлай зид деб тушундим.1-си “Дунёда мусофирчалик яшанглар. Дунёдан оладиганларинг бир мусофирни олганичалик бўлсин”. 2-си “Ва Аллоҳ берган неъматини устингларда кўришни хоҳлайди”. Биринчи ҳадис зоҳид бўлишга чақирса, иккинчиси буни акси.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Уламоларимиз яшаш тарзини тўртга бўлганлар.
1). Раҳойиш – кун кечирса бўладиган уйли, жойли кийим-кечак, озиқ-овқат билан кифояланиш, жоиз.
2). Осойиш – имконияти бўлса юқорида зикр қилинганларнинг ҳар биридаги қулайликлардан фойдаланиш, жоиз.
3). Зебойиш – юқорида зикр қилинганларни кўрганда кўз қувонадиган даражада бўлиши, жоиз.
4). Намойиш – барчасида фахрни ирода қилиш, жоиз эмас.
Қолаверса, инсонга умр ва бойлик охиратга зодироҳилани кўпайтириш учун берилади. Уларни арзимас, вақтинча бўлиб, кейин йўқ бўладиган нарсаларга сарфлаш ақлли инсоннинг иши эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat