Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

зикр

00:00 / 24.05.2007 | eski savollar | 4417
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари!Бомдод намозидан кейин қайси зикрларни айтиш керак. Пайг´амбаримиз одатда бомдод намозидан кейин қандай зикрларни айтганлар? иложи булса о´ша зикрларни арабча матнида берсангизҚилаётган ишларингиздан Аллоҳ узи рози бо´лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу сўровингизга Аллох насиб этса, якинда нашрдан чикадиган «Рухий тарбия» китобининг биринчи жузи «Покланиш»дан иктибос келтирамиз. “Имом Нававийнинг айтишича, зикр учун энг афзал вакт Бомдод намозидан кейинги вактдир. Ўша вактда фаришталар хозир бўладилар. Имом Молик шунинг учун хам Бомдод намозидан то куёш чиккунича гапириш ва ухлаш макрухдир, деганлар.Бомдоднинг фарзини ўкиб бўлганидан сўнг, чўккалаб ўтирган холида, гапирмай туриб ўн марта ушбу ривоятда келган матнни ўкийди:Абу Зарр розияллоху анхудан ривоят килинади:«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам дедилар: «Ким бомдод намозидан кейин оёгини йиккан холида туриб, гапирмасдан олдин ўн марта «Лаа илаха иллаллоху, вахдаху лаа шарийка лаху, лахул мулку ва лахул хамду, юхъйи ва юмийту ва хува ала кулли шайъин кодийр» деса, унга ўн хасанот ёзилур, ўн хатоси ўчирилур, унинг ўн даражаси кўтарилур. Ўша куни у барча ёкимсиз нарсадан химояда бўлур ва шайтондан сакланур. Ўша куни уни гунох хам тутмас, магар Аллох таолога ширк келтирмаган бўлса».Термизий ривоят килган.Кўпчилик машойихлар ва ўтган азизлар ушбу ривоятда келган дуони ўзларига кундалик вазифа килиб олганлар. Хар бир киши бунга амал килмоги лозим. Чунки бомдод намозидан кейин ўрнидан турмай, оёклари йигилган холда, дунёвий гапларни гапирмай туриб бу дуони ўкиган одамга кўпгина яхшиликлар ваъда килинмокда:1. Унга ўн хасанот ёзилур.2. Унинг ўн хатоси ўчирилур.3. Унинг ўн даражаси кўтарилур. 4. Ўша куни у барча ёкимсиз нарсадан химояда бўлур.5. Шайтондан сакланур.6. Ўша куни уни гунох хам тутмас, магар Аллох таолога ширк келтирмаган бўлса. Агар Аллох таолога ширк келтирган бўлса, иши чаток бўлади.Ундан сўнг «Сайидул истигфор»ни ўкийди:Шаддод ибн Авс розияллоху анхудан ривоят килинади:«Набий соллаллоху алайхи васаллам дедилар: «Истигфорнинг саййиди «Аллохумма анта роббии. Лаа илаха илла анта. Холактаний. Ва ана абдука ва ана ала ахдика. Ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика мин шарри маа сонаъту. Абуъу лака би неъматика алаяя. Ва абуъу би занбий. Фагфир лии. Фа иннаху лаа ягфируз-зунуба иллаа анта» демогингдир.Ким уни ишонч билан нахорда айтса, ўша куни кеч киришдан олдин ўлиб колса, ахли жаннатдан бўлур. Ким уни ишонч билан кечада айтса, ўша куни тонг отишидан олдин ўлиб колса, ахли жаннатдан бўлади».Бешовларидан факат Муслим ривоят килмаган.Маъноси: «Эй, Аллохим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илохи маъбуд йўк. Сен мени халк килдинг. Мен Сенинг бандангман. Мен кодир бўлганимча Сенинг ахдинг ва ваъдангдаман. Сендан ўзим килган нарсаларнинг ёмонлигидан панох тилайман. Сенинг менга берган неъматингни эътироф киламан. Сенга гунохларимни хам эътироф киламан. Мени магфират кил. Сендан бошка хеч бир зот гунохларни магфират килмас». Ушбу «Саййидул истигфор» номи ила машхур бўлган дуони ўкиб юришни кўпчилик азизлар одат килишган. Дуони яхшилаб ёд олиб ўкиб юрмокни одат килиш лозим.Кейин куйидаги дуони ўкийди:Абдуллох ибн Абдуррохман ибн Абзийдан, у отасидан ривоят килади:«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам качон тонг оттирсалар: «Асбахнаа ала фитратил Ислами ва калиматил ихласи ва дийни набиййинаа Мухаммадин соллаллоху алайхи васаллама ва миллати абийнаа Иброхийма ханийфан муслиман ва маа кана минал мушрикийн», дер эдилар».Маъноси: «Ислом табиати, ихлос калимаси, пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васалламнинг дийни ва бош ка динларга огмаган муслим хамда мушриклардан бўлмаган отамиз Иборхимнинг миллатида тонг оттирдик».Сўнг куйидаги дуони ўкийди.Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Аллохим! Менга ишимнинг боши бўлган динимни ислох килгин. Менга унда маошим бўлган дунёмни ислох килгин. Менга унда кайтар жойим бўлган охиратимни ислох килгин. Менга хаётни хар бир яхшиликда зиёда килгин. Менга ўлимни хар бир ёмонликдан рохат килгин», дер эдилар».Толк ибн Хабибдан ривоят килинади:«Бир киши Абу Дардонинг хузурига келиб: «Эй Абу Дардо, уйинг куйиб кетди», деди.«Куйгани йўк. Мен Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан эшитган гапга кўра Аллох бундай килмаган бўлса керак. У зот шундай дедилар: «Бир калималар бор, уларни ким нахорнинг аввалида айтса, кеч киргунча унга мусибат етмас, ким уларни нахорнинг охирида айтса, унга тонг отгунча мусибат етмас: «Эй Аллохим! Сен Роббимсан. Сендан ўзга илохий маъбуд йўк. Сенга таваккул килдим. Ва Сен улуг Аршнинг Роббисисан. Аллох нимани хохласа бўлади, нимани хохламаса, бўлмайди. Алий ва Азийм Аллохдан бошканинг хавли хам, куввати хам йўк. Билурманки, Албатта, Аллох хар бир нарсага кодирдир ва Аллох барча нарсани илми ила ихота килгандир. Аллохим! Албатта, мен Сендан ўз нафсим ёмонлигидан ва Сен пешонасидан тутган хар бир жониворнинг ёмонлигидан панох тилайман. Албатта, Роббим сироти мустакиймдадир».Ибн Сунний ривоят килган.

Топ рейтинг www.uz Openstat