Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тажвийд илмини қандай ўргансам бўлади?

00:00 / 08.04.2011 | eski savollar | 704
Ассалому алайкум Ҳазрат. Менинг саволим шундан иборатки, тажвид қоидаларини ўрганиш мақсадида масжидимиз (Тошкент) ноибига мурожаат қилган эдим. Лекин у киши "ҳозир замонни ўзингиз биласиз-ку бизларга мумкин эмас" деган жавобни берди. Кейин анча хафа бўлиб юрдим ва яна шу масалада масжид имомининг ўзига мурожаат қилдим. У киши ҳам қўрқди шекилли "Гранд таълим" ўқув марказига ўқишга боришимни айтди. Лекин у ерда ўқиш, ёзишни ўрганадиган даражада ўқидим. У ерда фақат араб тили ва грамматикаси ўргатилар экан. Динга, тажвидга мутлақо алоқаси йўқ экан. Менинг илмли таниш билишим йўқ, ўргатадиган. Қандай қилиб ўргансам бўлади, бирон бир йўли борми? Бирон бир манбани айта оласизми? Ёки устозсиз ҳам мустақил ўрганиш йўллари борми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур, Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тажвийд китоблари ва овоз ёзувларидан фойдаланинг. Имомлардан хафа бўлманг. Уларнинг дарс беришга рухсатлари йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat