Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

судхўрлик

20:20 / 20 февраль | Baxtiyor | 602
Ассалому алайкум! Ўртоғим билан иш қилмоқчидим. Унга “сен пул бергин мен ўзим иш қиламан ва сенга ойига берган пулинга қараб фойдадан озгина қисмини чиқариб бераман, сен ҳеч нарсага аралашмайсан ўзим қиламан” демоқчиман. Масалан: у менга 10 млн берса мен уни аборотга тиқиб унга ойига 1 млн чиқариб берсам бу иш судхўрлик бўлиб қолмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Айни шу шакл судхўрлик бўлади. Ҳар бир кўрган фойдамдан шунча фоизи, масалан 10дан бири деб белгиласангиз жоиз бўлади. Бир миллион дейишингиз жоиз эмас, чунки унча фойда кўрмаслигингиз ҳам мумкин. 10дан бири деганда эса бир миллион топса 100.000. ўн миллион топса бир миллион қилиб фойдасига қараб 10дан бирини бераверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat