Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қалб ҳақида

21:33 / 20 февраль | Abdulloh | 632
Ассалому алайкум! Қалбни тирик ёки ўлган эканлигини қандай билса бўлади? Ўлган қалбни қандай йўллар билан тирилтириш мумкин? Илтимос батафсил жавоб берсанглар.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Инсон намоз ўқишни, Қуръон эшитишни, панду насиҳатларга қулоқ солишни хушламай қолса унинг қалби ўлган ҳисобланади. Гуноҳларга интиладиган, насиҳат қилувчилардан нафратланадиган, ўлим ҳақида гапирилса эшитгиси келмайдиган бўлса қалб ўлган бўлади. Уни бироз нафсни мажбурлаб бўлса ҳам эрталабда ва шомдан кейин суннатда келган дуоларни вазифа қилдириш керак. Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Нақшбандия вазифалар ва зикрлар” номли китобини ўқисин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat