Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жавоблар бир-бирларига тўғри келмаяптику !?

00:00 / 09.04.2011 | eski savollar | 3154
9-апрел,2010-йилда берилган савол: “Савол: Банда ўз ихтиёр- иродасини ўзи яратадими? ” - 30 –апрел,2010-йилда берилган жавобида: сиз: “Аллоҳ яратади. ” - деб айтган эдингиз. ________________________________________________________8-март,2011-йилда берилган савол:“ Савол: Агар банда харом ишни ихтиёр - ирода этиб қилиб, гуноҳкор бўлса , ўша банданинг ихтиёрини Аллоҳ яратгувчиси бўлса, сўнгра Аллоҳ гуноҳкорни азоблашига қандай тушунамиз? ” -деган саволнинг 11-март,2011-йилда берилган жавобида:“ - Ихтиёрни Аллоҳ яратмайди. Инсон ихтиёр қилади. Амалга интилади, унинг амалини Аллоҳ яратади. Кейин гуноҳни ихтиёр қилгани учун банда жазоланади.Бундай саволлар бериш ўрнига ақийдага оид китобларни ўқиш керак. бошқа масалаларни ҳам билиб, иймон мустаҳкам бўлиб юрилади. Узуқ юлуқ саволлар билан илм ҳосил бўлмайди. ”- деб айтган эдингиз. __________________________________________________________Аввалги саволда “Ихтиёрни Аллоҳ яратади” –деган эдингиз,Энди бўлса “Ихтиёрни Аллоҳ яратмайди. ” – деб айтаяпсиз. Жавоблар бир-бирларига тўғри келмаяптику !?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Саволларингизни ва жавобларимни ҳарфма ҳарф ўқиб кўринг. Кейин тушунасиз. Менимча, биринчи савол билан иккинчи саволда битта сўз фарқи бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat