Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

қогоз пул ҳаромми?

00:00 / 10.04.2011 | eski savollar | 656
Ассалому алайкум, Шайх Ҳазратлари ҳозирда ислом оламида машҳур Тринидад ва Табоголик уламо Шайх Имран Назар Ҳусаиннинг та'кидлашларича ҳозирда дунёда истемолда булган қогоз пул ҳаром ва рибо экан. У Шайх буни исботи учун Пайгамбарими с а в фақат узгармас уз қийматига эга булган 6 буюмни пул сифатида кусатганлари яни тилла, кумуш, бугдой, хурмо, туз ва арпа келтирадилар. Қогоз пулда эса ҳеч қандай уз қиймати юқлигини ва унинг қиймати банклар томонидан бошқарилиши орқали одамларни шилишда ишлатилишини ҳам айтиб утадилар. Бунга мисол келтириб, Патгамбар с а в даврларида 1 динор бир эчки олинган булса, уша бир динорга 10 йилдан кейин ҳам уша эчки олиниши балки ҳозирда ҳам унинг қийматига бир эчки берилишини, қогоз пул эса вақт утиши бн банклар томонидан берилган сохта қийматини юқотишини ва банклар унинг қадрини қасддан тушириш орқали одамлар меҳнати асосида бойлик ортиришини мисол келтирадилар,қандай? Буни у киши Америка мисолида курсатадилар , илк бор қогоз пул қулланила бошлаганда уни олтинга алмаштириш мумкин булган ва 1920йилларда 1 унсия олтин 20 доллар булган шунда Америка ҳукумати одамларнинг олтин сақлашларини тақиқлайди ва уни одамлардан унсиясига 20 доллардан сотиб олади, 1 юлдан сунг қогоз пул қадрини сохта тушириш бн олтин нархини унсиясига 35 доллар сотилишига рухсат беради ва шу юл бн халқнинг 40% бойлигини шилиб олади. Бу эса рибо ва ҳаромдир. Ҳозирда 1 унсия олтин 1400 доллар булиб, 20 йилларда 1 унсия тилла қийматига эга булган 20$лик қогоз пулни ёстиқ остига қуйиб уни ҳозирда ишлатмоқчи булсангиз у пулга фақатгина 1 унсия олтиннинг 70дан 1 қисминигина ола биласиз ва ҳозирда банк сизнинг 70% яни 1380$лик пулингизни шилиб олган булади бу эса рибо ва ҳаромдир.Бу ҳақда сизнинг фикрингиз қандай ҳақиқатдан ҳам қогоз пул рибо ва ҳаромми?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Узундан узоқ саволим учун узр сурайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ундай эмас. Бир киши бу гапни айтган бўлса, бошқа уламолар қоғоз пулларни ишлатишга фатво беришган.

Топ рейтинг www.uz Openstat