Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ ва зино

21:06 / 20 февраль | Farrux | 1129
Ассалому алайкум! Қуръонда зинокор зинокор ёки мушриклар билангина никоҳланиши қайд этилган. Покиза эркаклар покиза аёллар ва покиза аёллар покиза эркаклар учун дейилган. Ислом даврида зинокор дарраланган ва зинокор билангина никоҳланган ва никоҳда бўлган зинокор эса ўлгунича тошбўрон қилинган. 1) Никоҳ қайд этилганидан маълум муддатдан сўнг никоҳланганларнинг бириси аввал зино қилгани ойдинлашса ажрашиш керакми?(шариатда мумкинми? Гуноҳ эмасми?) 2) Эр-хотиннинг бириси зино қилса никоҳ бузиладими? (Бунда ҳам ажрашса бўладими, яъни ҳақлими?) Ва иккала ҳолатда ҳам никоҳда давом этса гуноҳ бўлмайдими? Жавоб учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Ҳолатига қаралади. Тавба қилса, покиза йўлни танласа ажрашмаслик керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “гуноҳидан тавба қилган инсон гуноҳсиз кабидир” деганлар. Албатта бунда тавбанинг тўлиқ шартлари топилиши керак.
2). Ажрашиш энг охирги чора. Унгача олиб бормаслик керак. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: إِنَّ امْرَأَتِي لَا تَمْنَعُ يَدَ لَامِسٍ، قَالَ: غَرِّبْهَا، قَالَ: أَخَافُ أَنْ تَتْبَعَهَا نَفْسِي، قَالَ: فَاسْتَمْتِعْ بِهَا. رَوَاهُ أَبُودَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Аёлим қўл узатувчининг қўлини ман қилмайди», деди.
«Уни ўзингдан узоқлаштир», дедилар.
«Нафсим унга эргашишидан хавф қиламан», деди.
«Ундан фойдаланавер», дедилар у зот».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги «Аёлим қўл узатувчининг қўлини ман қилмайди», деган жумла «Эркаклардан ўзини олиб қочмайди» ёки «Мол-мулкни ҳаддан ташқари исроф қилади», деб, икки хил таъвил қилинган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ундай хотинни талоқ қилиб юборишни маслаҳат берганлар. Лекин эр хотинини талоқ қилса, ундан кўнгил уза олмай, ўзи қийналишини баён қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ундай бўлса, ундан фойдаланиб юравер», деганлар.
Бундан «қўлни ман қилмаслик» мол-мулкни исроф қилиш маъносида айтилганлиги келиб чиқади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак кишининг қўлини қайтармайдиган аёл билан бирга яшайверишни маслаҳат беришлари мумкин эмас. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat