Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ таолони танитиш

20:53 / 20 февраль | Абдурахмон | 633
Ассалому алайкум! 2 та дўстим динга сиғинмайди. Аллоҳнинг борлигига ишонмайди. 1-дўстим: тарбияли яхши инсон. Олдига мақсад қўйган, лекин фанга берилиб кетган ва Аллоҳ борлигига ишонмайди. Ўлгандан кейин тамом ҳеч нарса йўқ дейди. Унга тушунтиришга ҳаракат қилдим. Мисоллар келтирдим. Охират ҳақида гапирдим. Дунё яратилиши ҳақида билган ҳамма нарсамни айтдим, лекин билимим кучлимас эплай олмаяпман. 2-дўстим: У умаман олдига мақсад қўймаган. Ҳаётга қизиқиши йўқ «бу ҳаётда фақат қийналасан. Қийналишни хоҳламайман ўлишни хоҳлайман» дейди. Унга ўлиб фойда топмаслигини ҳар томонлама тушунтирдим. Ҳеч нима хоҳламаганинг билан ҳаётинг енгиллашмайди деб тушунтирдим. Аллоҳга иймон келтирсанг сени кечиради десам шайтондай умидсизлик қилмоқда. "Мен динга сиғинмайман, жаннатга тушмаслигимни ҳам биламан" дейди. Устозлар қўлимдан келган барини қилаяпман, лекин кучим етмаяпти. Уларни ҳеч кимга ёмонлиги тегмаган тарбияли инсон, лекин мусулмонмас. Уларни қандай қилиб ишонтирсам бўлади? Узоқ йўлдан олиб келиш керак деб ўйлайман. Жавобингизни уларга ҳам ўқиттираман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз уларни ҳақиқий тариқат пешвоси бўлган инсоннинг ҳузурига олиб боринг. Шу уларни ўша ерга боришини уддасидан чиқсангиз бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналаридаги мушриклар ҳам сизни дўстларингиздан чандон-чандон баттар бўлишган. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришгач ўзгаришган. Ҳозирда ҳам у зотнинг суннатларини маҳкам тутган инсонларда у даражада бўлмасада шерикларингизга кифоя қиладиган жозиба бор. Уларга бирор гап айтиш ҳам шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг 

http://islom.uz/maqola/9358 


Топ рейтинг www.uz Openstat