Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Васваса ширк

15:56 / 24.02.2019 | Абдуллох | 3147
Асаламу алайкум! Кўнглимда шунақанги шайтон алайхилана васвасаси қамраб олган уни қандай қилиб яхши қилсам бўлади? Васваса орқали кўнглимда шунақанги куфр, ширк ҳақида васвасалар бўлади. Ширк кечириладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! У васвасаларга гуноҳ ёзилмайди. 

عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ، أَنَّ عُثْمَانَ قَالَ: تَمَنَّيْتُ أَنْ أَكُونَ سَأَلْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَاذَا يُنْجِينَا مِمَّا يُلْقِي الشَّيْطَانُ فِي أَنْفُسِنَا؟ فَقَالَ أَبُو بَكْرٍ: قَدْ سَأَلْتُهُ عَنْ ذَلِكَ، فَقَالَ: " يُنْجِيكُمْ مِنْ ذَلِكَ أَنْ تَقُولُوا مَا أَمَرْتُ بِهِ عَمِّي أَنْ يَقُولَهُ فلمْ يَقُلْهُ  

Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Усмон розияллоҳу анҳу: “Шайтон нафсимизга васваса қиладиган нарсадан нажот берадиган нарса нима эканлигини сўраган бўлганимда эди” деди. Шунда Абу Бакр “Мен бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраганман. Бу нарсадан сизларга амакимга айтишга буюурганимда айтмаган гаплари нажот беради” дедилар. Яъни “Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росуулуллоҳ” калимасини айтиш.
Имом Аҳмад ривояти. 

  عن أبي هريرة - رضي الله عنه - قال: جاء ناس من أصحاب النبي - صلى الله عليه وسلم فسألوه: إنا نجد في أنفسنا ما يتعاظم أحدنا أن يتكلم به!  قال :   وقد وجدتموه؟-، قالوا: نعم،:قال ذاك صريح الإيمان  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир неча кишилар келиб: “Қалбимизда айтишни улкан(гуноҳ) деб биладиган нарсаларни топамиз” дейишди. “Уни улкан гуноҳ дейишни топасизларми?” дедилар. Улар: “Ҳа” дейишди. “Ўша айни иймондир” дедилар.
Бундай пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росуулуллоҳ” калимасини айтиш кераклигини айтганлар.
Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади: 

 وَإِمَّا يَنزَغَنَّكَ مِنَ الشَّيْطَانِ نَزْغٌ فَاسْتَعِذْ بِاللّهِ إِنَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ۝ 

200. Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.
“Муъминун”
сурасида: 

 وَقُل رَّبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ۝ 

97. Сен: «Роббим, Сендан шайтонларнинг васвасасидан паноҳ сўрайман! 

 وَأَعُوذُ بِكَ رَبِّ أَن يَحْضُرُونِ۝ 

98. Роббим, Сендан уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман», – деб айт. 

وعن ابن عباس قال : جاء رجلٌ إلى النبي صلى الله عليه وسلم ، فقال : يا رسول الله ، إن أحدنا يجد في نفسه ، يعرض بالشيء ، لأن يكون حُمَمَة[2] أحب إليه من أن يتكلم به ، فقال : الله أكبر ، الله أكبر ، الله أكبر ، الحمد لله الذي رد كيده إلى الوسوسة  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига бир киши келиб, “Эй Аллоҳнинг расули биримиз ўз нафсида баъзи бир нарсаларни топади. Уни гапиришдан кўра кўмирга айланиш у учун маҳбуброқдир” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Шайтонни хийласини оддий бир васвасага чиқариб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин” дедилар. Яъни бу ҳеч қандай таъсир қилмайдиган хаёлгина холос.
Аҳмад ибни Абул Ҳаворий айтадилар: “Абу Сулаймон Доронийга васвасадан шикоят қилган эдим: Бу нарса сенда тўхташини хоҳласанг қачон шу васвасани ҳис қилганингда ғам қилиш ўрнига бирор бир зикрни айтиб хурсанд бўл. Шунда васваса сендан тўхтайди. Чунки шайтонга мўминни хурсандчилигидан қаттиқроқ ғазабини келтирадиган нарса йўқ. Ғамга ботсанг васвасасини сенга зиёда қилаверади” дедилар. Аллоҳ ва расули шайтоннинг васвасасини бемаъни хаёл, иймонга зарари йўқ деганидан кейин мўмин киши бунга парво қилмаслик керак.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat