Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо ва Қадардаги адолат

23:24 / 25 февраль | Салохиддин | 712
Ассалому алайкум! Қазо-Қадар ҳақида саволим, қадардаги инсон тақдирининг ташқи таъсирларга боғлиқлиги ҳақида ва унда Аллоҳнинг адолатига ақлим етмай савол жўнатмоқдаман, масалан 2 оилада фарзанд туғилди, бири муҳтарам фақиҳ, шайхул Ислом бир уламонинг оиласида, табиийки уламо фарзандини Ислом бўйича тарбиялайди, илм беради ва бу фарзанд дунё охиратда лаззатланиб яшайди, иккинчи оила эса Ҳиндистоннинг ўта қашшоқ ва мутлақо мушрик оилада дунёга келди, Табиийки у оила тарбия у ёқда турсин ҳатто қорнини зўрға тўйдиришади тиланчилик ва ўта оғир меҳнатлар ортидан, кўмир конларида қийин ва ифлос шароитларида ишлаб кун ўтқазишади, уларни Ислом ҳақида ўйлашга вақтиям онгиям йўқ, яна камига уларни атрофини ўзларига ўхшаган қашшоқ ва мушриклар ўраб олишган, ҳар икки оила фарзанди балоғатга етди ва 25 ёшида оламдан ўтди, бири табиийки жаннатий иккинчиси Дўзах аҳлидан, ахир инсон қаерда туғилишни танлай олмайдику, Аллоҳ Қуръонда "Агар хоҳласак ҳаммани исломда қилардик" деган аммо Аллоҳни Ўзи хоҳламайди ҳаммани бир динда қилишни, инсоннинг дини ва охиратида ташқи таъсирлар ҳам катта аҳамият касб этади, яна бир ҳолат бир инсон ўзбек оиладан хулқи яхшимас, ичади, чакади, диндан хабари йўқ ва топиш тутиши ҳам пора ва юлғичлик орқасидан, ўша инсон уйланди ва Аллоҳ фарзанд берди унга, фарзандиниям ҳаромдан боқди, кийинтирди оиладаги мухит ҳам исломдан йироқ, шу аснода фарзанд балоғатга етди ва у ҳам пора орқасидан ўқишга кирди, битирди ва пора билан ишга кирди ва ҳаёти отасиникидек исломдан йироқ, Аллоҳга исён билан маишат кайф сафода умр утқазди ва машинасида ҳалокатга учраб вафот этди, энди унинг қиёматдаги аҳволини тахмин қилиш қийин эмас, савол вафот этган шахс бошидан бир яхши солиҳ ва аҳли исломни оиласида туғилганида, тарбия яхши ва ризқи ҳалолдан бўлганида ҳолат қандай бўларди? Аминманки қиёматда хор бўлиш эҳтимоли кам бўларди, демоқчиманки инсонни исломдаги амали, эътиқоди, охирати ташқи таъсирларгаям боғлик инсонни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларам талайгина, қиёматда дўзахга улоқтириладиган инсон юқоридаги таъсирларни рўкач қилмасмикан? Ман Аллоҳнинг адолатига зиғирчаям шубҳам йўқ, шунақа ҳолатларда Аллоҳнинг Адолати бор албатта 100% ҳеч кимга зулм қилмайди аниқ, шу ташқи таъсирдаги мушриклар, фосиқ гуноҳкорлар ҳолати ҳақида нималарни биласиз? Биламан бунга 100% ақлиз етмайди, ҳатто катта уламоларниям ақли етмайди, майли илмиз доирасида тушунтирингчи? Фақат соддароқ қилиб тушунтиринг, биз оддий авоммиз!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло барча инсонларга Ислом динини етказади. Бу бир боргина эмас қайта-қайта содир бўлади. Ҳар бир инсонга танлаш ҳуқуқи берилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 

عن المقداد بن الأسود رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: لا يبقى على ظهر الأرض بيت مَدَرٍ، ولا وَبَرٍ، إلَّا أدخله الله كلمة الإسلام، بِعزِّ عَزِيزٍ، أو ذُلِّ ذَلِيلٍ، إمَّا يُعِزُّهم الله، فيجعلهم من أهلها، أو يُذِلهُّم، فيدينون لها 

Миқтод ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ер юзида лойли ва ёки жундан қилинган бирор уй қолдирмасдан Аллоҳ таоло унга Ислом калимасини кирғазади. (қабул қилганни) Азиз бўлганнинг азизлиги билан (қабул қилмаганни), хорнинг хорилиги билан. Аллоҳ уларни азиз қилиб Ислом аҳлидан қилади ёки уларни хор қилиб унга итоат қилувчилардан қилади. Ибн Ҳиббон ривояти, ҳадис саҳиҳ ҳисобланади. Даъват етиб бормаган жойлар эса узрли ҳисобланишади. Чунки Аллоҳ таоло “Исро” сурасида қуйидагича марҳамат қилган:  

 مَّنِ اهْتَدَى فَإِنَّمَا يَهْتَدي لِنَفْسِهِ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا وَلاَ تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى وَمَا كُنَّا مُعَذِّبِينَ حَتَّى نَبْعَثَ رَسُولاً۝ 

15. Ким ҳидоятга юрса, ўзи учунгина ҳидоятга юрадир. Ким залолатга кетса, ўзи учунгина залолатга кетадир. Ҳеч бир юкли жон ўзганинг юкини кўтармас. Токи расул юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat