Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мажбурланганнинг талоқ айтиши

13:36 / 27 февраль | Hojiakbar Xoja | 337
Ассалому алайкум! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг Олтин силсила китобининг 19-бетида шундай ёзилган экан. Яъни Набий солаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг заририга иқрор бўлган кишига: Телба эмасмисан деганлар. Кейин Усмон розияллоху анху: мажнуннинг хам, мастнинг ҳам талоғи тушмайди деган эканлар. Ибн аббос розияллоху анхумо айтади: Мастнинг ва мажбурланганнинг талоғи ўтмайди деган экан. Сизлар маст одамнинг талоғи ўтади дегансизлар нега? Буюк саҳоба ўтмайди деб турубдиларку. Кейин сизлар берган бир жавобда ўқиган эдим: Мажбурланганнинг талоғи ўтади дегансизлар. Ибн Аббос эса мажбурланганнинг талоғи ўтмайди деганлар. Қайси бири тўғри?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аввало “мукраҳ” яъни “мажбурланган” деб қандай одамга айтилишини ўрганишингиз керак. Шариатимизда ўлим билан ёки бирор аъзосига талофат етказиш билан ёки ўлимсанги қилиб урадиган даражада мажбурланса ва мажбурлаган одам бунга қодир бўлса мажбурланган дейилади. Ота-онанинг мажбурлаши мукраҳнинг шартига асло тушмайди. Сиз Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг муқобилига бизни қўйманг. Биз ҳанафий мазҳабида бўлганимиз учун мазҳабимиз фатволарини нақл қилиб келтиряпмиз. Сиз битта ҳадис ўқибсиз. Бошқа ҳадисларни ҳам ўқисангиз талоқ тушишини билар эдингиз. Сиз талоқ тушади деган уламолар  сиз ўқиган ҳадисни ўқимаган ёки ақли етмаган деб ўйлайсизми?! Шунинг учун 1-2та ҳдисни ўқиб ҳукм чиқармаслигингиз керак. Мабодо бирор одам мукраҳ шартига тушса Шаъбий, Иброҳим ан-Наҳаъий, Абу Қилоба, ибн Мусаййиб, Қози Шурайҳ, Зуҳрий, Қатода, Саъид ибн Жубайр, Абу Ҳанифа ва у зотнинг барча асҳоблари талоқ тушади деганлар. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ҳам шундай ривоят қилнган Умар ибн Абдулазиз ҳам шундай деганлар. Иброҳим Нахаъий, Зуҳрий, Ҳасан Басрий, Саъид ибн Мусаййиб, Шаъбий, Авзоъий, Суфёни Саврий, Абу Ҳанифа ва имом Молик ва улардан ташқари жуда кўп уламолар мстнинг қўйган талоғи тушади деганлар. Имом Шофеъийнинг саҳиҳ қавли ҳам шудир. Аҳмад ибн Ҳанбалдан маржуҳ ривоят ҳам бор. Ота-она ёки бошқа бирортаси эрни талоқ қилишга мажбурласа аёлининг исми Гулнора бўлса Гулнозага уч талоқ деса талоқ тушмайди.  

عن ابن عمر رضي الله عنهما قال : طلاق الكره جائز . ( المصنف لعبد الرزاق الآثار 46۷ / ۲ رقم : 4۵۵۷ )
 عن عمر بن عبد العزيز يقول : طلاق السكران والمكره جائز . ( شرح معاني صحيح . ( الدر المختار مع الشامي 438 / 4 ويقع طلاق كل زوج بالغ عاقل . ... ... . ولو عبدا أو مكرها ، فإن طلاقه احسن الفتاوى 164 / 5 زكريا ، الفتاوى التاتارخانية ) فتط والت تعال اسلام ۳۹۰ / 4 رقم : ۲۰۱۲ زكريا

Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat