Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оталар ҳақида

21:26 / 27 февраль | Muhammadjon | 657
Ассалому алайкум! Бир оилада ота 4 та фарзандни, болалар каттаси 11-12 ёш, кичиги 4-5 ёш пайтидан уларни "пилла қуртидай тинмай важиллатиб фақат овқат ейсанлар, текинхўрлар" деб миннат қилиб катта қилган. Ваҳолангки болалар буғдой мошоғми, пахта теришми, қиз фарзандлар ҳам ғишт қуйиб, кўчама-кўча музқаймоқ сотиб, дехқончилик қилиб уни бозорчада сотиб, пахта чопиб, кўкат ўтоқ қилиб, узиб...Хуллас меҳнатда катта бўлишган. Оталари уйдалигида биров чақириб кеса "уйда йўқ" дейишга мажбур қиларди. "чикушка" деган ароқни болаларига опкелтириб овқатти бошида "асабларимни тинчлантираман" деб ичиб ўтирарди. Бир жойда узоқ ишлолмай 3 йил ишласа 7 йил уйда. Рўзғор она билан болаларни бўйнида. Оиладаги тарбия ҳам шунга яраша. Аёл ва 3 та қизи айни саратон ёзда далада ҳашак йиғиб юрганда уйда телевизор кўриб ўтирган. Қизи келиб “трактор гаплашиб бераркансиз, бизга қарашсангиз бўларди”, деса қизни уриб орқасига тепиб далага ҳайдаворади. Аёлини бир умр хиёнатда айблаб келади. Уйга ўзи одам кириб чиқавермайди, лекин келган одамга хотини-болаларини ёмонлайди. Болларини “кўкармагин, биринг икки бўлмасин, болларингдан қайтсин агар бўлса”, деб қарғайди. Қизларига “сиз ҳам онангиздай фалондақасизлар. Сизга совчи келмайди қари қиз бўлиб кейин онанг бошчилигида "қабулхона" очволасиз деган. Болларини тўйи арафаси “билганларингни қилинглар мен аралашмайман мени боллариммас кўчадан бўлган”, деб турволиб на моддий, на маънавий ёрдам қилган. Болларини хиёнатчи хоин, оқпадарлар деб катта қилган. Бекорга бундай демагандир боллариям ноқобил эканда, деган фикр туғилади, лекин ҳар куни жанжал,калтак билан катта бўлган боллар албатта солиҳ бўлмайди. Шунга қарамай 3 та қиз ҳам ёруғ юз билан турмушга чиқишди. Оталарига сапчимасди бир фикрни тушунтирмоқчи бўлса гап қайтардинг деб уриб тепиб кетарди. Ўғил ҳам отасидақа феълли бўлгани учун қизларни ота-ўғил бемалол калтакларди. Лекин ота-ўғил доим тортишарди. Ота қарғарди. Ҳозирги пайтда ота намоз ўқийди орада ўртоқлари билан учрашиб қолса ичадиям. Энди фарзандларига аёлини тинмай ёмонлайди. Тасдиқ қилганни яхши кўради рад қилганни оқ қилади. Ўғлини орқасидан “оқпадар”, қизларни “фалондақалар” деб атайди. Хотини намоз ўқиб, рўза тутса "мен сендан норозиман мени розилигимсиз ҳеч нарса бўлмайсан бекор овора бўлма. Барибир дўзахисан. Ҳамманг дўзахда ёнасанлар, сенларни тепада-жаннатда кузатиб тураман, лекин оталарингман ўша ердаям ичим ачийдида сенларга" дейди. Бунда боллар оқ ҳисобланадими? Отани розилигини, дуосини олишга умид йўқ ҳисоби. Ҳаммани ёмон кўради. Энди болларга янги лақаб қўйган-манфурлар. Улар шунча қийинчилик кўриб яна дўзахий бўладими? Бунда отани оқ қилишга ҳаққи борми? Бу битта оилани 25-30 йиллик ҳаётидан бир томчи холос.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ундайларни оқ қилиши ҳам, норозилиги ҳам ўтмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat