Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ичкиликбозлик

22:30 / 28.02.2019 | IsroilovaSh | 2532
Ассалому алайкум. Ижтимоий тармоқлардан бирида шундай ҳадисга кўзим тушди: Оишайи Сиддиқа (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан шундай ривоят қиладилар: "Мени халққа пайғамбар қилиб юборган Аллоҳ таолонинг буюклиги ҳурмати, шароб ичувчига хотин бўлманг, агар у хаста бўлса, кўргани борманг, агар ичкиликбоз вафот этса, жанозасини ўқиманг. Ичкиликбоз Таврот, Забур, Инжил ва Фурқонда маълун (лаънатланган)дир деб айтилган. Ичкилик ичувчига луқма таом берганнинг жасадини Аллоҳ таоло илон, чаёнларга емиш қилади ва ичкиликбозга кўмаклашиб, ҳожатини чиқарганни Аллоҳ таоло Ислом доирасидан чиқариб ташлайди, ичкилик ичувчига қарз берган одам гўёки мўъминнинг қатлига ёрдам бергандек бўлади. Ичкилик ичувчига ҳамсуҳбат бўлганларни қиёмат куни кўр ҳолда тирилтиради". Ушбу ҳадис саҳиҳми? Агар саҳиҳ бўлса, ичкилик ичувчи отам ёки яқин қариндошим бўлса, бунинг ҳукми қандай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ даражасида эмас, лекин бундан ташқари шу маънода саҳиҳ даражасидаги ҳадислар кўп. Қуйидаги ҳадис саҳиҳ. 

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا قَدِمَ مِنْ جَيْشَانَ، وَجَيْشَانُ مِنَ الْيَمَنِ، فَسَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ شَرَابٍ يَشْرَبُونَهُ بِأَرْضِهِمْ مِنَ الذُّرَةِ، يُقَالُ لَهُ: الْمِزْرُ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَوَ مُسْكِرٌ هُوَ؟» قَالَ: نَعَمْ، قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: كُلُّ مُسْكِرٍ حَرَامٌ، إِنَّ عَلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ عَهْدًا لِمَنْ يَشْرَبُ الْمُسْكِرَ أَنْ يَسْقِيَهُ مِنْ طِينَةِ الْخَبَالِ» قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَمَا طِينَةُ الْخَبَالِ؟ قَالَ: «عَرَقُ أَهْلِ النَّارِ» أَوْ عُصَارَةُ أَهْلِ النَّارِ 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жайшондан бир киши келиб, – Жайшон Ямандадир – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз диёрида ичиладиган, жўхоридан қилинадиган ва мизр деган ичимлик ҳақида сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У маст қилувчими?» деб сўрадилар. «Ҳа», деди у. «Ҳар қандай маст қилувчи нарса ҳаромдир. Аллоҳ азза ва жалла ким маст қилувчи нарсани ичса, унга ақлдан оздирувчи балчиқ ичиришни аҳд қилган», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ақлдан оздирувчи балчиқ нима?» дейишди. «Дўзах аҳлининг тери» [ёки «дўзах аҳлининг йиринги»] дедилар». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat