Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қизларни узоқ вилоятлардан маҳрамсиз Тошкентга келиб ўқиши жоизми?

00:00 / 15.04.2011 | eski savollar | 1429
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари.Сир эмаски, узоқ узоқ вилоятлардан кўплаб қизлар Тошкентга келиб ўқишади. Шуларнинг ичида кўпчилиги номаҳрам саёҳат қилиб келишади ва бир хиллари йигит қиз аралашган ётоқҳоналарда туришади. Мана шундай қилиб қизларни ЎҚИШ ИЛМ ОЛИШ МАҚСАДИДА маҳрамсиз саёҳат қилиб маҳрамсиз туришлари шариатга мувофиқми? Бу саволни сўрашимга сабаб мен битта биродарга аёл кишини маҳрамсиз саёҳат қилиши ҳаром десам, у биродар агарда Ўзбекистонни ичида бўлса мумкин, аммо чет элга чиқиб кетса сен айтгандай ҳаром деди. Бу масалани жавобини аниқ билмаганим учун у кишига ҳеч нарса демай сиздан сўрашга аҳд қилдим.Қолаверда ўзимни қиз қариндошларим ҳам шу мақсадда келишлари мумкин, барибир билиб қўйган яхши.Сизга Аллоҳдан барча яхшиликларни соғиниб Абдулвоҳид.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизнинг гапингиз тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat