Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом, иймон ва замонавий илм

00:00 / 16.04.2011 | eski savollar | 870
Хурматли Шайх хазратлари мен асаб касалликлари буйича шифокорман, хусусий шифохонада ишлайман. Бизда бош мия фаолиятини, асаб тизимини текширадиган асбоб-ускуналар бор. Якинда бизга бир психофизиолог мутахассис келди ва биз янгича текшириш ва даволаш усулини куллашни бошладик. Бу куйидагича : ЭЭГ деб аталадиган аппаратда бош мия фаолияти ёзиб олинади. Шу жойда киска маълумот берсам: хар бир инсоннинг бош мияси маълум бир частотада биотулкин чикаради, булар альфа , бета, тетта, дельта деб номланади. Шулардан энг тоза, соглом тулкин – бу альфа тулкиндир. Янги даволаш усули шундан иборатки, - бу тулкинлар аппарат оркали ёзиб олиниб, энг тоза соглом , яъни альфа тулкин ажратиб олинади. Альфа тулкин частотаси 8-13 Гц ни ташкил килади. Бу тулкин ажратиб олингандан кейин ракамли технология оркали товушга айлантирилади ва беморнинг узига кайта эшиттирилади. Шундай килиб бемор узининг тоза альфа тулкинини эшитади, мия уша соглом тулкинга мослашади, натижада у мияни согломлаштиради. Биз бошида экспримент сифатида менинг миямни текшириб курдик.Натижалар олингандан кейин халиги мутахассис (рус миллатига мансуб) натажиларга караб туриб (мен хакимда хеч нарса билмайди) – Сен намоз укийсанми? деб сураб колди. Мен, -каердан билдинг? десам, Бунака бир хил частотали альфа ритм факат намозхон, Оллохга ишонадиган одамларда булади, мен буни тажрибамда куп кузатганман, деди. Хакикатда карасам менин альфа туликиним, миямнинг барча кисмларида бир хил, 10Гц. Маълум бир муддатдан кейин шу тажрибани яна бир , мен яхши биладиган бир инсонда килиб курдик – унинг натижаси куйидагича: тулкинлар жуда издан чикиб кетган, бир хиллик нарекда турсин, касал тулкинлар жуда куп. Энди уша одам хакида озгина маълумот берсам (бу гийбат булмаса керак) – намоз нари ёкда турсин, хатто иймонига хам шубхам бор (валлохуаълам), улгидек арокхур… ва хоказо. Хазрат Оллохга куллик килиш, ибодат килишнинг , Оллох розилигини исташнинг дуне ва охиратимизга буладиган фойдаларини хаммамиз биламиз. Энди юкорида келтирганларимда ибодатнинг (намознинг) инсон организмига, хусусан инсон миясига канчалар таъсир килиши куриниб турибди. Намознинг тана согломлигига таъсирининг яна бир яккол мисоли, исботи, деб уйлайман. Узини танитиб, узига ибодат киладиганлардан килиб куйган Олохга беадад хамду санолар булсин.Хаммамиздан Оллох рози булсин, амин.Фикр ва мулохазаларингизни билдирсангиз, бехад миннатдор булар эдик.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Албатта, Аллоҳга иймон ва ибодат кишилар учун икки дунёнинг мукаммал саодати эканида заррача шубҳа йўқ. Бу улкан ҳақийқатни кўпчилик аллақачон англаб етган ва бахтини топган. Сиз келтирган илмий кашфиёт ҳам бу ҳақийқатни яна бир бор таъкидламоқда. Албатта, бунга ўхшаш илмий далиллар жуда ҳам кўп. Биз муллалар буларни имконимиз борича одамларга тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Аммо сиз каби ҳар илмнинг мутахассиси тушунтирса, яна ҳам яхши бўлади. Сизга катта ташаккур!Илмнинг турли соҳаларидаги азизларимиз ушбуга ўхшаш ўз илмларига оид ҳақийқатларни ёритиб борсалар жуда ҳам яхши бўлар эди.

Топ рейтинг www.uz Openstat