Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маййит орқали салом айтиш

23:40 / 01 март | Исмоил ибн Иброхим | 348
Ассалому алайкум! Бизни қишлоқда бир одат бор. Қабристонда майитни қабрга қўйиб охирги ғиштларини қўйиб турган пайт майитни яқинлари “биздан рози бўлинг”, ўзларини яқин ўлган инсонларига “биздан салом айтинг” шунга ўхшаган гапларни айтишади. Шу ҳақида динимизда бирон нарса дейилганми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу ҳақда ҳадис бор. Чунки инсон вафот топгач руҳлар, солиҳларнинг руҳлари солиҳлар сафига, ундай бўлмаганларники кофирлар руҳларига бориб қўшилишади. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : إِذَا حُضِرَ الْمُؤْمِنُ أَتَتْهُ مَلائِكَةُ الرَّحْمَةِ بِحَرِيرَةٍ بَيْضَاءَ فَيَقُولُونَ اخْرُجِي رَاضِيَةً مَرْضِيًّا عَنْكِ إِلَى رَوْحِ اللَّهِ وَرَيْحَانٍ وَرَبٍّ غَيْرِ غَضْبَانَ فَتَخْرُجُ كَأَطْيَبِ رِيحِ الْمِسْكِ حَتَّى أَنَّهُ لَيُنَاوِلُهُ بَعْضُهُمْ بَعْضًا حَتَّى يَأْتُونَ بِهِ بَابَ السَّمَاءِ فَيَقُولُونَ مَا أَطْيَبَ هَذِهِ الرِّيحَ الَّتِي جَاءَتْكُمْ مِنْ الأَرْضِ فَيَأْتُونَ بِهِ أَرْوَاحَ الْمُؤْمِنِينَ فَلَهُمْ أَشَدُّ فَرَحًا بِهِ مِنْ أَحَدِكُمْ بِغَائِبِهِ يَقْدَمُ عَلَيْهِ فَيَسْأَلُونَهُ مَاذَا فَعَلَ فُلانٌ مَاذَا فَعَلَ فُلانٌ فَيَقُولُونَ: دَعُوهُ فَإِنَّهُ كَانَ فِي غَمِّ الدُّنْيَا. فَإِذَا قَالَ: أَمَا أَتَاكُمْ ؟ قَالُوا: ذُهِبَ بِهِ إِلَى أُمِّهِ الْهَاوِيَةِ. وَإِنَّ الْكَافِرَ إِذَا احْتُضِرَ أَتَتْهُ مَلائِكَةُ الْعَذَابِ بِمِسْحٍ ـ كساء من شعر ـ فَيَقُولُونَ : اخْرُجِي سَاخِطَةً مَسْخُوطًا عَلَيْكِ إِلَى عَذَابِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ فَتَخْرُجُ كَأَنْتَنِ رِيحِ جِيفَةٍ حَتَّى يَأْتُونَ بِهِ بَابَ الأَرْضِ فَيَقُولُونَ مَا أَنْتَنَ هَذِهِ الرِّيحَ حَتَّى يَأْتُونَ بِهِ أَرْوَاحَ الْكُفَّارِ رواه النسائي

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Мўмин кишига ўлим ҳозир бўлганида раҳмат фаришталари оппоқ ипак мато келтиришиб, “Ўзинг рози бўлган ҳамда сендан рози бўлинган ҳолингда Аллоҳнинг роҳати ва райҳонига чиққин. Сендан ғазаб қилмаган Роббинг ҳузурига чиққин” дейишади. Энг хушбўй мушк-анбар ҳиди каби чиқади. Фаришталар уни қўлма-қў қилиб дунё осмонига олиб боришади. Осмондаги фаришталар: “Ердан келтирган бу ҳидларингиз қандай ҳам ўта хушбўй” дейишади. Сўнг уни мўминларнинг руҳлари олдига олиб келишади. Улар ундан сизларнинг сафардан келган кишингиздан хурсанд бўлганингиздан кўра кўпроқ хурсанд бўлишади. Улар “Фалончи нима қилди, фулончи нима қилди” деб сўрашади. Фаришталар: “Уни тек қўйинглар, у дунёнинг ғамида эди” дейишади. Агар янги руҳ “Сизлар сўраган киши ҳузурингизга келмадими(у мендан олдин вафот топган эдику)” деса, улар “Уни онаси ҳавия(дўзахнинг номи)га олиб кетилибдида” дейишади. Кофирнинг ўлими ҳозир бўлганда азоб фаришталари кийгиз кийим келтиришиб: “Ўзинг ҳам ғазабланган ҳамда сенга ҳам ғазаб қилинган ҳолингда Аллоҳ азза ва жаллага чиқ” дейишади. Бадбўйлиги энг сассиқ ўлимтик ҳолида чиқади. Фаришталар уни ер дарвозаси олдига олиб келишади. Шунда у ердагилар: “Қандай ҳам бадбўй бу ҳид” дейишади ва ниҳоят уни кофирларнинг руҳларига келтиришади. 

Насоий ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat